Ҳақиқий ёки рендер? Бир қарашда кўз илғамайди

Ҳақиқий ёки рендер? Бир қарашда кўз илғамайди

Белорусиялик 3D дизайнер Остап Гордон ўтган ойда чиқарилган Unreal Engine компютер ўйинлари учун движокнинг бешинчи авлодида ҳайратланарли даражада реал кўринадиган 3D рендерларни яратди.

Совет даври атмосферасидан илҳомланиб, кичик рус шаҳрининг қиш фаслидаги кўриниши тасвирланган видеони бир қарашда рендерланган дейиш қийин. Кунига 7 соатдан 5 кун ичида бир нечта қўшимча дастурлар: Blender, Adobe Substance 3D Painter, 3DS Max, Photoshop ва бошқалар билан яратилган лойиҳани ишга тушириш учун РТХ 2080 ёки ундан яхшироғи керак бўлади.

Яна бир Лорензо Драго исмли дизайнер эса Unreal Engine 5 ёрдамида Япониядаги Этчū-Даимон поезд вокзалининг ўта реалистик рендерларини яратди. Суратларга қараб, уларнинг компютер технологияси ёрдамида яратилганлиги бировнинг етти ухлаб тушига ҳам кирмайди.




Яқинда чиқарилганига қарамай, бир нечта ўйин студиялари аллақачон Unreal Engine 5 билан ўйинлар яратишларини ҳам тасдиқлашди. Улардан бири Crystal Dynamics'нинг Tomb Raider ўйини бўлса, яна бири CD Projekt Red томонидан ишлаб чиқариладиган The Witcher бўлади.

ЎҚИНГ: Battlefield Mobile қачон чиқарилиши маълум қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!