Ҳар учала iPhone 11 модели AnTuTu’да: бор-йўғи шуми!?

  •   DiMaX
  •  2978
  •  13.09.2019 16:19

Ҳар учала iPhone 11 модели AnTuTu’да: бор-йўғи шуми!?

Бугун эрталаб iPhone 11 смартфонининг Geekbench’да янги рекорд ўрнатгани ҳақида хабар бергандик. Энди эса худди шу ҳамёнбоп смартфон, яна iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max флагманларининг бошқа бир бенчмаркдаги натижалари маълум бўлди...

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Apple’нинг бу йилги энг арзон смартфони атиги 4 гигабайтлик тезкор хотирага эга эканлиги маълум бўлганди. AnTuTu тести натижаларига кўра, унинг ҳар иккала «ака»си ҳам шунақа – бор-йўғи 4 гигабайтлик «оперативка»га эга экан! Бенчмаркда текширилган iPhone 11 ҳамда iPhone 11 Pro моделларининг ички хотираси 256 гигабайт бўлса, iPhone 11 Pro Max флагмани 512 гигабайтлик доимий хотирага эга.

Мана, ҳар учала янги айфоннинг самарадорлик тести натижаларига назар соламиз:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, AnTuTu имтиҳонида iPhone 11 модели 456655 балл, iPhone 11 Pro смартфони 455452 балл, iPhone 11 Pro Max флагмани эса 462098 балл тўплай олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AnTuTu сервиси вакиллари Android-смартфонлар ҳамда iPhone’ларнинг бенчмаркдаги натижаларини таққослаб бўлмаслигини айтишган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг кучли смартфонлар билан танишамиз! (AnTuTu, 2019 йил август)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!