Ҳатто Windows XP фойдаланувчилари уникидан кўпроқ

Ҳатто Windows XP фойдаланувчилари уникидан кўпроқ

Редмондлик Microsoft компанияси ўтган йили кутилмаганда ўзининг янги авлод операцион тизими - Windows 11 ни чиқарди. Уни ўрнатиш учун қўйилган тизим талаблари ҳам эса аввалги Windows 10 талабларига қараганда бир қанча юқори эди ва натижада дунёдаги миллионлаб компютерлар янги авлод Windows операцион тизимига мос эмаслиги маълум бўлди.

Lansweeper компанияси тадқиқотлари Windows 11 ни қабул қилиш даражаси ҳақида баъзи қизиқарли маълумотларни ошкор қилди. Қизиғи шундаки, фойдаланувчиларнинг атиги 1,44 фоизи Windows 11 га ўтишган ва бу 21 йил аввал чиқарилган Windows XP (1,71%) ва 13 йил олдин чиқарилган Windows 7 (4,70%) версияларидан анча паст бўлиб, буларнинг иккови учун ҳам аллақачон қўллаб-қувватлаш тугатилган. Windows 10 эса (80,34%) бугунги кунда узоқ вақт давомида энг оммабоп бўлиб турибди.

Windows 7 каби эскирган операцион тизимларни ишга тушириш киберхавфсизлик учун хавф туғдиради, чунки унда хатоликлар, хавфсизлик тузатишлари ёки янги функцияларнинг йўқ. Бу эса ҳар қандай фойдаланувчини киберҳужумларига сезиларли даражада мойил қилади.

ЎҚИНГ: Янги Need for Speed қачон чиқарилиши маълум бўлди

 
 
 
 
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!