«Ҳидоят сари» илмий-маърифий онлайн телеканали иш бошлади

  •   DiMaX
  •  306
  •  08.07.2021 09:55

«Ҳидоят сари» илмий-маърифий онлайн телеканали иш бошлади

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) тизимида «Ҳидоят сари» («Ҳақиқат йўлида кўрсатма») илмий-маърифий онлайн телеканали ишга туширилди. Бу ҳақда МТРК раҳбари Алишер Хаджаев ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб ёзмоқда Daryo.

ЎҚИНГ: Мобил операторни UZREPORT TV судга берди

Хаджаевнинг ёзишича, МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган диний-тасаввуфий, илмий-маърифий, исломшунослик ва тарих, аждодлар мероси каби туркум теледастурлар, алломалар ҳақида ҳужжатли фильмлар базаси мавжуд.

«Шундан келиб чиққан ҳолда, МТРК ОТТ (over the top — интернет орқали видео хизматларни тақдим этиш усули — таҳр.) платформасида «Ҳидоят сари» илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканалини ташкил этиш мақсадга мувофиқ», — дейилади хабарда.

Кеча-кундуз эфирга узатиладиган телеканал қуйидаги дастурларни намойиш этади:

  • мамлакатда ислом маданияти, илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломалар меросини, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни обод этиш, дин мусаффолигини асраш, аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат ҳамда турли миллат ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар кенг тарғиб этилган теледастурлар;
  • халқнинг диний саводхонлигини ошириш, мамлакатда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари билан аҳолини яқиндан таништириб бориш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чуқур фалсафий ва ибратга йўғрилган илмий-оммабоп ва бадиий кўрсатувлар;
  • бугунги глобаллашув даврида инсоният ҳаётига хавф солаётган муаммолар ҳамда оилавий, одоб-ахлоқ ва ёш авлод тарбиясининг долзарб масалалар юзасидан дин соҳаси вакиллари, мутахассис ва олимлари билан баҳс-мунозара ва мулоқотлар, давра суҳбатлари;
  • аҳоли, хусусан, ёшларни ғаразли кучлар ва оқимларнинг таъсиридан асраш, терроризм ва экстремизм ғояларининг асл мақсадларини фош этиш, ҳар хил оқимлардан, шу жумладан, «оммавий маданият»нинг зарарли иллатларидан ҳимоя этишга йўналтирилган махсус кўрсатув ва роликлар.

Маълумот учун, телерадиокомпаниянинг «Ҳидоят сари» студиясини ва Тошкент Ислом Университетининг «Зиё Медиа Маркази»ни яратиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги қарори билан белгиланган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда тўлиқ чет тилларида янги телеканал ва радиоканаллар очилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.