Ҳиндистонда "Йилнинг флагман смартфони" маълум қилинди

Ҳиндистонда

Samsung компаниясига $17 млрд зарар келтирган Galaxy Note 7 билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалардан сўнг, Galaxy Note туркумининг янги вакили бўлган Galaxy Note 8 компанияга муваффақият келтира бошлади.

Жаҳоннинг йирик смартфон бозорларидан бири бўлган Ҳиндистонда Galaxy Note 8 модели кетма-кет бир неча нуфузли мукофотларга лойиқ кўрилди. Жумладан, шу йилнинг сентябрида уни "Йил гаджети" мукофоти билан тақдирлашган бўлса, куни кеча ўтказилган "Exhibit Tech Awards 2017" кўргазмасида Galaxy Note 8 ‘Йилнинг флагман смартфони’ деб эълон қилинди.

Samsung Galaxy Note 8 диагонали 6,3 дюймли Infinity Display дизайнидаги, Galaxy S8 каби 18.5:9 ҳажмли, Super AMOLED матрицали Quad HD+ (2960 x 1440 белги) пиксел сиғимли экранга эга бўлган. Фаблетга Samsung'нинг 8 ядроли Exynos 8895 процессори, 6 ГБ тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган. Процессорнинг 4 ядросининг частота тезлиги 2,3 ГГц, қолган 4 ядроники 1,7 ГГц.

Фаблетнинг аккумулятор сиғими 3300 мА соат. Galaxy Note 8 смартфони Samsung'нинг қўш объективли бош камерага эга илк телефони бўлди. Унга 2 та 12 мегапикселли -- кенг бурчак остида суратга олувчи ҳамда телефото сенсорлари ўрнатилган. Натижада, камерада 3 карралик яқинлаштириш, орқа фонни ғира-шира қилиб тасвирга олиш технологиялари жорий қилинган.

Эслатиб ўтамиз, "Малика"да айни пайтда Galaxy Note 8 (black–қора) 6 929 000 сўмдан сотилмоқда.