«Ҳомиладор» ғилофлар: Аpple айфонлар учун Smart Battery Case – ғилоф-батарея сота бошлади!

  •   DiMaX
  •  1901
  •  16.01.2019 15:25

«Ҳомиладор» ғилофлар: Аpple айфонлар учун Smart Battery Case – ғилоф-батарея сота бошлади!

Купертинолик корпорация Smart Battery Case номли махсус ғилофларнинг янги туркумини тақдим этди. Улар iPhone XR, XS ҳамда XS Max моделларига мўлжалланган бўлиб, айфонни қувватлаб турувчи аккумулятор билан жиҳозланган.

ЎҚИНГ: Эшагидан тушови қиммат: бу смартфон ғилофи нақ 3012 доллар туради!

Айтиш керакки, Apple аввал iPhone 7 ҳамда iPhone 6/6s моделлари учун ҳам шунақа «иккиқат» ғилофлар чиқарган эди. Янгилари 2018 йилги моделларга мўлжалланган бўлиб, улардан фарқи – Qi симсиз қувватлаш технологияси билан таъминланган, улар икки хил: оқ ва қора рангларда тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз учун «ҳимоя ёстиқчаси»: бу ғилоф билан у ерга тушиб кетмайди! (+видео)

Apple бу аккумуляторларнинг ток сиғимини ошкор этмаган, расмий сайтида эса уларнинг қуввати сўзлашув режимида, интернетдан фойдаланишда ҳамда видео томоша қилишда қанча вақтга етишини маълум қилган:

  • iPhone XR: тегишлича 39, 22 ва 27 соат;
  • iPhone XS: тегишлича 33, 21 ва 25 соат;
  • iPhone XS Max: тегишлича 37, 20 ва 25 соат.

Янги батарея-ғилофларни Apple расмий сайти орқали аллақачон сотиб олиш мумкин, нархи эса 130 АҚШ долларига тенг.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да iPhone нархлари (2019 йил 16 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб элтиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!