Honor 10X Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Honor 10X Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Мобил саноат ўта шиддатли олам бўлиб, бир смартфон ортидан унинг давомчиси чиқиши учун 6 ой жуда узоқ вақт саналади. Шундай қилиб, Honor 9X Lite ортидан 10X Lite чиқди.

Умуман олганда, янги моделда унчалик ҳам катта янгиланишлар йўқ, лекин бир неча янгиланишларни эътиборга лойиқ дейиш мумкин.

Шулар орасида орқа панелга қўшилган бир жуфт янги камера бор. 10X Lite'нинг 48 МП асосий камераси ва сатҳ камерасини эндиликда ультракенг бурчакли ва макро камералари ҳам тўлдириб туради.

Ишлаб чиқарувчи амалга оширган яна бир асосли ўзгариш смартфонга USB-C портини ўрнатиш бўлди. Энди 10X Lite 22.5 Вт да тезкор қувват олиш имконига эга. Қиёс учун, 9X Lite 10 Вт да зарядланарди. Смартфоннинг олдинги авлоди 3,750 мАс сиғимли аккумуляторда ишлаган бўлса, янги модель 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.

Юқорида 10X Lite'нинг Honor X Lite линейкасидаги позицияси келтириб ўтилди. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, смартфон яқинда чиққан Huawei P smart смарт 2021 модели билан бир хил. P smart 2021'нинг ўзи эса бошқача номга эга Y7a'дан бошқа нарса эмас. Орқа камераларидан бошқа барча жиҳатлари билан Honor 10X Lite смартфони P smart билан айни ўхшаш.

Honor 10X Lite смартфонини техник жиҳатлари:

> Корпус: 165.7х76.9х9.3 мм, 206 г; ранглар: Icelandic Frost, Midnight Black, Emerald Green.

> Дисплей: 6.67" IPS LCD, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 томонлар нисбати, 395 пиксел/дюйм зичлик.

> Чипсет: Kirin 710А (14 нанометр): саккиз ядроли (4х2.0 GHz Cortex-A73 & 4х1.7 GHz Cortex-A53); Mali-G51 MP4.

> ОТ: Android 10, Magic UI 3.1, Google Play хизматлари мавжуд эмас

> Орқа камералар: •Кенг (асосий): 48 МП, f/1.8, 26 мм, 1/2.0“, 0.8µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.4, 120˚; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4; LED чироқ, HDR, панорама.

> Олд камера: 8 МП, f/2.0; HDR.

> Аккумулятор: 5000 мАс; 22.5 Вт тезкор қувватлаш.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда), акселерометр, яқинлик датчиги, компас, FM радио, NFC.

Қадоқ таркиби

Honor 10X Lite оддий картон қутида сотилади, лекин қадоқ дизайн борасида P smart 2021'никидан бироз ранг-баранг — ён томонлар кўк рангда, тепада эса смартфоннинг бир неча расмлари туширилган.

Қадоқ таркиби эса ҳар икки моделда бир хил — смартфондан ташқари USB-A-to-C кабели ва 22.5 ваттлик Huawei SuperCharge зарядчиги бор.

ЎҚИНГ: Apple iPhone 12 Pro'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!