Honor компанияси X30 смартфонини тақдим этади

Honor компанияси X30 смартфонини тақдим этади

Honor компанияси 16 декабрь санасида янги X30 смартфонини тақдим этади. Тақдимот намойишидан олдин компания Weibo'да қурилманинг тизерларини эълон қилди. 

Янги смартфон ясси дисплейга эга бўлади. Дисплей юқори қисмининг марказидан селфи камера ўрин олади. Орқа панелида айлана шаклдаги камера модули бўлиб, унга учта камера жойлаштирилади.  

Маълумотларга кўра, қурилма 6.7 дюймли LCD диплейи ҳамда Snapdragon 695 чипига эга бўлади. Камераларнинг техник жиҳатлари тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ суратдан смартфондаги иккита камера макро ва портрет суратларни олиш учун мўлжалланганлигини кўриш мумкин. Қолган битта сенсор эса бу асосий камера вазифасини бажаради. 

Смартфонга оид барча маълумотлар 16-декабрь санасида маълум бўлади. Тақдимот Хитой вақти билан 15:30 да бошланади. Тақдимотда, шунингдек, қурилманинг нархи ва қачон сотувга чиқиши ҳақида ҳам маълумот берилади. 

ЎҚИНГ: Oppo ноодатий дизайндаги Oppo Air Glass ақлли кўзойнакларини тақдим этди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!