Honor Play 9A TENAA'да

Honor Play 9A TENAA'да

Honor Play 9A смартфони ҳақида анчайин маълумот сизидирилди. Энди уни беш қўлдай биламиз. Девайснинг TENAA листингида пайдо бўлгани бу маълумотларни тўлдириб, тақдимот яқинлигига ишора қилмоқда.TENAA'да кўрсатилишича, қурилманинг MED-AL20 ва MOA-AL20 моделларининг ҳар иккисида ҳам 4 900 мА/соатли аккумулятор бўлади. Аммо аввалроқ тарқатилган хабарларда бу кўрсаткич 5 000 мА/соат деб эълон қилинган эди. Аммо бу унчалик муаммоли вазият эмас.Смартфон ҳажми 159.07 х 74.06 х 9.04 мм бўлиб, FullHD+ экранга томчи селфи камера ўрнатилади.

Бошқа жиҳатларга келсак, Honor Play 9A MediaTek Helio P35 чипида ишлайди, 4ГБ оператив ва 64/128ГБ дoимий хотирага эга бўлади.Асосий камеранинг 13МП бўлишини, унга 2МП сатҳ камераси жуфт қилинганини кутиш мумкин. Шунингдек, орқа пеналга ўрнатилган бармоқ изи сканери, 10 ваттда қувватланиш, Android 10, Magic UI 3.0, яшил/кўк/қора корпуслар ҳам ушбу гаджетга тегишли жиҳатлардан. Ҳозирча нарх борасида ҳеч қандай маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Huawei P40 ва P40 Pro'ларнинг техник жиҳатлари билан танишинг

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!