Huawei энг бақувват аккумуляторли флагманини тайёрлади

  •   DiMaX
  •  1674
  •  09.08.2018 16:15

Huawei энг бақувват аккумуляторли флагманини тайёрлади

Дунёнинг учинчи рақамли смартфонсози ўзининг Mate 20 Pro флагманини жорий йилнинг кузида намойиш этмоқчи. Айни кунларда Huawei унинг реклама тасвирини тарқатмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei P20 Lite: "Малика"даги бестселлер 10 фоизга арзонлашди!

Реклама тасвиридан англашиладики, Huawei Mate 20 Pro бу компания флагманлари орасида энг сиғимдор батареяга эга модел бўлади.

Кўриб турганингиздек, P10 Plus смартфони 3750 мА/соатлик аккумулятор билан, Mate 10 Pro ҳамда амалдаги байроқдор P20 Pro эса 4000 мА/соатлик батарея билан таъминланган. Навбатдаги тақдим этиладиган моделнинг аккумулятори эса булардан ҳам катта бўлишига ишора қилинмоқда.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Huawei Mate 20 модели 4200 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланади. Демак, унинг «акаси» – Mate 20 Pro эса бундан ҳам сиғимдор батареяга эга бўлади.

ЎҚИНГ: Энг ромсиз ва «учта кўзли» Mate 20 Pro «жонли» суратда: у Vivo NEX ва Mi Mix 3’ни «чангида қолдиради»!