Huawei фотокамералар ишлаб чиқарувчи афсонавий немис компанияси билан ҳамкорлик қилади

Huawei фотокамералар ишлаб чиқарувчи афсонавий немис компанияси билан ҳамкорлик қилади

Huawei қимматбаҳо Leica фотокамераларини ишлаб чиқарувчи афсонавий немис компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйгани тўғрисида эълон қилди. Ҳозирча ҳамкорликдаги маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумотлар ошкор этилмади, компания пресс-релизи эса жадаллик билан ривожланиб бораётган икки бренднинг стратегик альянси ва Leica мобил фотография сегментини ўзи учун кашф этаётгани ҳақида мавҳум мажозий гап-сўзлар билан тўлган.

Мутахассислар мазкур ҳамкорлик самараси ўлароқ, Huawei смартфонларида Leica оптикаларининг қўлланилиши мумкинлигини истисно этишмаяпти. Зеро, бу борада Leica аввалроқ Panasonic билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, унинг CM1 Android смартфонида дюймли матрица ва оптикалари билан иштирок этган. Шу боис тез орада Huawei`нинг камерафонлари ҳақида хабар бериб қолсак ажаб эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!