Huawei ҳамёнбоп смартфон тақдим этди, совғасига – Huawei Band 4 Pro!

  •   DiMaX
  •  2006
  •  19.05.2020 12:52

Huawei ҳамёнбоп смартфон тақдим этди, совғасига – Huawei Band 4 Pro!

Хитойлик етакчи техно-компания аввалроқ Huawei Y6P ва Huawei Y5p смартфонларини, шунингдек, MatePad T8 планшетини тақдим этган эди. Энди бу телефонлар туркумининг навбатдаги вакили ҳам намойиш қилинди.

ЎҚИНГ: Huawei энг арзон 5G-смартфони намойишини расман эълон қилди!

Ўрта нарх тоифасига мансуб янги смартфон Huawei Y8p деб номланган ва Kirin 710F процессори базасига қурилган. Гаджет тезкор хотираси 4 ва 6 гигабайтлик вариантларда чиқади, доимий хотираси эса ҳар иккала ҳолатда ҳам 128 гигабайтлик. Шунингдек, унинг корпусида 256 ГБгача ҳажмли MicroSD-карта учун уяча ҳам кўзда тутилган.

Huawei Y8p диагоналига 6,3 дюймлик, аниқлиги 2400х1080 пикселлик OLED-дисплейга эга. Бармоқ изи датчиги ҳам экранга интеграция қилинган, унинг тепа қисмида эса 16 мегапикселлик олд камера учун кемтик мавжуд.

Смартфоннинг бош камераси эса 48, 8 ва 2 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олган.

ЎҚИНГ: Android’нинг умуман кераги йўқ: Harmony OS ва «яширин камера»ли Huawei Mate 40’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

Huawei ушбу смартфонини Android 10 операцион тизими базасидаги EMUI 10.1 график қобиғи билан чиқарган. Пайқаганингиздек, унда Google сервислари ҳам, Google Play дўкони ҳам йўқ – фойдаланувчилар керакли иловаларни AppGallery орқали юклаб олишлари мумкин.

Huawei Y8p аккумуляторининг ток сиғими 4000 мА/соатлик, у USB-C порти орқали 10 ваттлик тезкорликда қувватланади.

ЎҚИНГ: Расмий рўйхат: EMUI 10’гача янгиланувчи барча Huawei смартфонлари

Компания бу смартфонини 245 евродан бошланувчи нархларда сотмоқчи. Унинг очиқ савдолари 29 май санасидан бошланади, унгача олдиндан буюртма қилганларга эса Huawei Band 4 Pro смарт-браслети ҳам қўшиб берилади.

Дарвоқе, хитойлик техногигант компьютерлар бозорига Windows’нинг «кушанда»сини ҳам чиқаряпти. Шунингдек, ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар топ-ўнталигидаги нақ еттита ўринни айнан Huawei ва унинг Honor брендига мансуб моделлар банд этган.

 ЎҚИНГ: Энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил апрель)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.