Huawei Mate 30 линейкасининг "жонли" тасвирлари пайдо бўлди, баъзи жиҳатлари ошкор қилинди

Huawei Mate 30 линейкасининг

Куни кеча, тез орада тақдим қилинувчи Huawei Mate 30 линейкаси смартфонларининг рендер тасвирларини кўрган эдик, энди эса Mate 30 ва Mate 30 Pro смартфонларининг "жонли" суратлари пайдо бўлди. Олд томондан Mate 30 ва Mate 30 Pro'лар экранлари ўртасидаги фарқни кўришимиз мумкин. Mate 30'нинг дисплейи қайрилмаган, камера тирқиши эса 30 Pro'никига қараганда кичикроқ. 30 Pro экрани эса шаршара экран. Қурилманинг Pro версиясидаги уч датчикдан иборат олд камера жамланмаси ToF камера, камера сенсори ва чироқдан иборат бўлиши керак. Орқа томонда эса, Mate 30 Pro қора, зумрад яшил (жиловдор бўлмаган текстурали), осмонранг кулранг ва космик қирмизи рангларда бўлади. Ҳар икки смартфон ҳам тўрт камерали айлана модулга эга бўлади. Датчиклар қаторига иккита 40 мегапикселли асосий, 8 мегапикселли телефото ва ToF модул ҳамда чап томонда жойлашган чироқ киради. 

40 ваттли тезкор қувватлаш ва 27 ваттли симсиз қувватлаш технологияларига эга Mate 30'да аккумулятор сиғими 4 200 мА/соат, Mate 30 Pro'да 4 500 мА/соат бўлади. Ҳар икки "ака-ука" 7 нанометрли Kirin 990 чипида ишлайди, EMUI 10 интерфейсига эга бўлади, Google хизматлари эса ўрнатилмаган бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Mate 30 Pro "қўлга тушди"!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!