Huawei MediaPad M5 Lite ва T5 планшетлари сотувга чиқмоқда

  •   Saroy
  •  1658
  •  23.08.2018 10:21

Huawei MediaPad M5 Lite ва T5 планшетлари сотувга чиқмоқда

Huawei ўзининг Android-планшетлари MediaPad M5 Lite ва арзонроқ MediaPad T5’ни бозорга чиқармоқда. Иккала модел ҳам тармоқларда  4G LTE’ни қўллаб қувватлайди.

Huawei MediaPad M5 Lite 10.1-дюймли IPS-дисплей билан таъминланади, унинг формати 1920x1200 пикселдан иборат. Тунги вақтда кўзни ҳимоя қиладиган  махсус режим ҳам бор. Аппаратнинг ишлашини саккизядроли Kirin 659 процессори таъминлайди, У  2.4 ГГц гача частотасига эга ва  графикаси Mali-T830 MP2. Тезкор хотираси 3 ГБ, ички хотираси эса — 32 ГБ.

ЎҚИНГ:АҚШда давлат тузилмаларига Huawei ва ZTE маҳсулотларидан фойдаланиш тақиқландиПланшет асосий ва олд камера билан таъминланган бўлиб, ҳар бири 8 мегапикселдан, тўртта динамикга эга аудиотизим  Harman Kardon билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган. Huawei Histen 5.0 технологияси товушнинг кенг қамровлилигини таъминлайди. Иккидиапазонли Wi-Fi адаптерига, Bluetooth 4.2 модули ва GPS-приёмникга ҳам эга. Металлдан ишланган корпус ичида сиғими 7500 мАч бўлган аккумулятор жойлаштирилган.  USB Type-C порти орқали тўлиқ қувватлантиришга уч соатдан кам вақт кетади.

Ушбу моделнинг яна бир устун томони, бу  M-Pen Lite стилусидир.

Huawei MediaPad M5 Lite  сотувга чиқарилган, бироқ  ҳозирча фақат Украина дўконларида сотиб олиш мумкин. Лекин яқин кунларда бошқа минтақаларда ҳам сотувга чиқарилади. Унинг яқин рақобатчилари сифатида  Lenovo Tab 4 10 Plus тилга олинмоқда. Бундан ташқари, ҳозирча фақат икки вариантини харид қилиш мумкин:  LTE-модеми билан 3/16 ГБ'лиси ёки Wi-Fi версиясида 4/64 ГБ лисини.

ЎҚИНГ:Қойилмақом Huawei P20 ва P20 Pro флагманларини расмий видеоларда томоша қилинг

Энди Huawei MediaPad T5 планшети ҳақида: ушбу қурилмада ҳам  10.1-дюймли IPS-панель (1920x1200 точек) ва  Kirin 659 чипсетидан фойдаланилади. Қиммат конфигурацияси — 3 ГБ тезкор хотира ва 32 ГБ ички хотирага эга. Қурилманинг янада арзон модели ҳам мавжуд бўлиб, у  2/16 ГБ. Камераси иккита: 5-мегапикселли асосий камера ва видеоқўнғироқлар учун олд камераси 2 мегапикселли. Wi-Fi 5 ГГц’да ҳам ишлайди, аккумулятор сиғими  5100 мАч бўлиб,  Micro USB порти орқали қувватлантириш мумкин. Корпуси металдан, иккита стереодинамиги бор.

Huawei MediaPad T5 планшетининг муқобили сифатида эса 3/32 ГБ’ли  Asus ZenPad 10 (Z301ML) тилга олинмоқда. У ҳам  4G LTE тармоғини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ:Huawei энг бақувват аккумуляторли флагманини тайёрлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!