Huawei nova 6'нинг баъзи жиҳатлари маълум бўлди

Huawei nova 6'нинг баъзи жиҳатлари маълум бўлди

5 декабрь куни сотувга чиқиши кутилаётган Huawei nova 6 смартфони VMall.com сайтида пайдо бўлди.Huawei томонидан юритилувчи ушбу онлайн дўконда янги гаджет тўртта ранг ва иккита хотира варианти: 8ГБ/128ГБ ва 8ГБ/256ГБ да кўрсатиб ўтилган.Смартфон 4G ва 5G версияларида сотувга чиқарилади. Сайтдаги рўйхатга кўра, 4G версия фақат 128ГБ хотира вариантида қора, кўк ва кўк-бинафша рангларда мавжуд бўлади. Ўз навбатида, 5G опцияси ҳам 128ГБ, ҳам 256ГБ хотирага эга бўлиб, қизил рангли корпусда ҳам тақдим этилади.Ушбу рўйхатда Huawei nova 6'нинг техник хусусиятлари мавжуд эмас, аммо расмлар смартфоннинг юқори қисмида 3,5 мм аудио жек ва ўнг томонида овоз баландлигини бошқариш ва (бармоқ изи сканерили) қувват тугмалари мавжудлигини кўрсатмоқда.Бундан ташқари, янги рендерлардан кўриниб турибдики, орқа камералар ёнига "AI Camera | Tele OIS" деб ёзиб қўйилган. Бундан тушуниш мумкинки, камера линзалари сунъий онгга эга, телефото камерасида эса OIS хусусияти мавжуд.Huawei ҳозирча nova 6'нинг тўлиқ техник хусусиятини расман ошкор қилмади, аммо компания смартфон олд панелида 32 мегапикселли камера ва унга қўшимча 8 мегапикселли ультра кенг бурчак камераси билан жиҳозланганлигини тасдиқлади.nova 6 бир неча кун олдин Geekbench тестидан ҳам ўтганди. Бенчмарк девайснинг асосий хусусиятлари — Kirin 990 чипи, 8ГБ тезкор хотираси ва Android 10 операцион тизимини кўрсатиб берган.

ЎҚИНГ: Huawei nova 6 32МП селфи камерага эга бўлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.