Huawei P30 смартфонларининг илк расмий видеосини томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1459
  •  06.03.2019 11:37

Huawei P30 смартфонларининг илк расмий видеосини томоша қиламиз!

Жорий ойда кутилаётган энг илғор смартфонлар – хитойлик техногигантнинг Huawei P30 туркуми моделларидир. Яқиндагина мазкур қурилмаларнинг «жонли» расмларини эълон қилгандик, энди эса унинг биринчи расмий видеосини ҳам чиқди.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг кейинги флагмани – P30 Pro камерофонининг суратлари ва техник жиҳатлари билан танишамиз!

Huawei Mobile компаниясининг маркетинг бўйича вице-президенти яқинда тасдиқлашича, бу смартфонда тўрт модулли суперзумли камерага эга. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи унда овоз янгратиш имкониятларига ҳам жиддий эътибор берган.

18 сониялик ушбу видеолавҳада динамик ва товуш тўлқинларига боғлиқ анимацияни кўрамиз. Бундан англашиладики, ниҳоят, Huawei P серияси қурилмаларига стереодинамиклар ёки дисплей орқали товуш таратиш технологияси жорий этилади.

Видео-тизердаги бошқа эффектлар ҳам қизиқ, аммо уларнинг айнан нимани англатишини етарлича тушуниб бўлмайди. Эҳтимол, янги моделларда ҳам Mate 20 Pro флагманидаги сингари 3D-камера орқали қиёфани таниш технологияси бордир.

Хитойлик техногигант Huawei P30 туркумидаги қурилмаларини 26 март куни Париждаги тадбирида намойиш этади. Компаниянинг глобал савдога чиқарилган айрим смартфонларини эса 825 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд. Айниқса, шу кунларда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Huawei смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 28 февраль) – акцияси ҳам бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!