Huawei P9: «қўш кўз»ли кучли смартфоннинг жиҳатлари ва нарх-навоси   

Huawei P9: «қўш кўз»ли кучли смартфоннинг жиҳатлари ва нарх-навоси   

Хитойлик Oppomart нашри томонидан Huawei тақдим қилишни режа қилган навбатдаги смартфонлар ҳақида маълумотлар тарқатилди.

9 апрелда намойиш этиш режалаштирилган гаджетлар рўйхатида P9 ҳамда унинг планшет талқинлари – P9 Max ҳамда ихчамроқ варианти  P9 Lite мавжуд.

Ушбу маълумотларда Huawei P9‘нинг Full HD форматидаги, 5,2 дюйм диагоналли АMOLED-дисплейига эга бўлиши айтилмоқда.

GSMArena нашрида ёзилишича гаджет дисплейининг ўзида алоҳида операцион тизим бўлиб, у гаджетнинг кам қувват ейишига хизмат қилади.

P9 8 ядроли Huawei Kirin 950 процессори, 3 Гб тезкор хотира ва 32 Гб қўшимча хотира билан “қуроллантирилади”.

Смартфоннинг 12-МП бош камераси қўш объектив ва оптик барқарорлаштириш тизимига, лазерли автофокус ҳамда қўш фоточақноққа эга бўлади. Смартфоннинг 5-МП олд сенсорли камераси бўлади.

Аккумулятор сиғими 3000 мАс бўлиши айтилмоқда.

Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайдиган гаджет 2 та SIM-картани, LTE алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Huawei’нинг ушбу смартфонларига алюминий “либос” – корпус кийдирилади. Корпуснинг қалинлиги 6,4 мм бўлар экан. Солиштириш учун айтамиз, Samsung Galaxy S7 смартфонининг корпус қалинлиги 7,9 мм.

Huawei P9 бозорга 500 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

P9 Max планшети 6,2 дюйм диагоналли QHD (2560×1440) экранга, Kirin 955 процессори, 4 Гб тезкор хотира, 64 Гб қўшимча хотира, 12-Мп орқа камера, 8 Мп олд камерага эга бўлади.

Қурилманинг аккумулятори 3000 мАс. Корпус қалинлиги Huawei P9 каби 6,4 мм. Аппарат  Android 6.0 Marshmallow тизимида ишлайди. Унинг тахминий нархи 700 доллар бўлиши тахмин қилинмоқда.

Huawei P9 Lite бу учлик орасидаги энг арзон гаджет 5-дюймли диагональ, 1920×1080 пиксель сиғимли дисплейга, 12-Мп қўш объектив ва оптик барқарорлаштириш тизимига эга камерага, 5-Мп олд камерага эга бўлади. Смартфон Qualcomm Snapdragon 650 процессори, 2 Гб тезкор хотира 16 Гб қўшимча хотира, сиғими 2500 мАс аккумулятор билан таъминланади.

Шунингдек, у 2 SIM-карта ва 4G LTE алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Сотувда мазкур гаджетнинг 300 доллар бўлиши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!