Huawei смартфонлари хотирадан айрилмоқда, лекин компания бунинг ҳам чорасини кўриб қўйган!

  •   DiMaX
  •  1658
  •  25.05.2019 12:05

Huawei смартфонлари хотирадан айрилмоқда, лекин компания бунинг ҳам чорасини кўриб қўйган!

Трамп кўрсатмасига асосан Google ва бошқа бир қатор Америка компаниялари хитойлик техногигант билан ҳамкорликни тўхтатишмоқда. Энди Huawei смартфонлари Android янгиланишларидан ва Google сервисларидан маҳрум бўлади, лекин унинг ўз Hongmeng операцион тизими бор.

ЎҚИНГ: Android’сиз қолиши – ҳали ҳолва: Huawei ўзининг Kirin процессорларидан ҳам маҳрум бўлиши мумкин!

Хитойлик техногигант энди ўзининг қурилмаларида microSD стандартини қўллашдан ҳам маҳрум этилмоқда, деб ёзади Gizchina нашри. Тобора кенгайиб бораётган санкциялар фонида SD Card Association консорциуми ҳам Huawei компаниясини ўз ҳамкорлари рўйхатидан чиқарди.

Тўғри, ҳозирча бу қарорни тасдиқловчи расмий ҳужжат йўқ, аммо аллақачон ташкилот сайтидан Huawei номи ўчирилган:

Агарда мазкур консорциумдан расман ўчирилса, Huawei кейин ўз қурилмаларини SD-карталар учун уяча билан чиқара олмайди. Бу эса кўплаб фойдаланувчиларга ноқулайлик туғдириши мумкин, зеро, microSD – энг кенг тарқалган хотира картаси форматидир.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Samsung бутун бошли iPad нархида янги microSD-карта чиқарди!

Шуниси ҳам борки, бир йилча аввал мазкур компания хотира карталари учун янгича стандарт – Nano Memory форматидаги карталарни тақдим этганди. Яқинда намойиш этилган Huawei P30 (сотиб олиш) ҳамда P30 Pro (харид қилиш) моделларини у айнан шунақа стандартдаги уячалар билан жиҳозлаган.

Воқеалар ривожига қараганда, Huawei буни ҳам олдиндан кўра билган. АҚШнинг мазкур компанияга қарши тақиқи ҳали 2019 йилнинг 19 августидан кучга киради. Ким билади, шунгача хитойлик техногигант энг муҳим соҳаларда муқобил ҳамкорлар ва ечимлар топиб улгурар...

Воқеалар ривожини Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг ва ҳозирча унинг энг охирги смартфонлари ҳақидаги хабаримиз билан танишинг:

ЎҚИНГ: Huawei таслим бўлмайди! Компания расмий тақдимот ўтказиб, энг зўр флагманларини намойиш этди!

Айтиш керакки, айрим Huawei смартфонларини 845 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор. Бундан ташқари, шу ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётган бўлишингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни эса мана бу хабаримиздан ўқиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: АКТ йўналишидаги истеъдодларимизга Huawei ноёб имконият тақдим этмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!