IFA 2019'да Huawei Kirin 990 чипи тақдим қилинади

IFA 2019'да Huawei Kirin 990 чипи тақдим қилинади

Huawei'нинг Kirin 990 чипи IFA 2019 кўргазмасида намойиш қилиниши ҳақида анчадан бери миш-мишлар тарқалиб келганди. Берлиндаги Messe Hall'да ўрнатилган Huawei стенди бу тахминлар ростдан ҳам тўғрилигини тасдқилади.

Huawei'нинг IFA 2019'даги стенди
Huawei'нинг IFA 2019'даги стенди

Стендда Huawei'нинг конференция доирасида ўтказишни режалаштирган намойишлар учун махсус шиор: "Эволюция ҳақида яна бир ўйлаб кўринг" ("Rethink Evolution"), чипнинг тасвири (асл ҳажмида эмас) ва унинг 7 нанометрли FinFET Plus EUV'да ишлаши келтириб ўтилган.

Компания, шунингдек, Kirin 990 дунёдаги илк 5G процессори бўлишини таъкидлаган. Куни кеча Samsung ҳам ўзининг интеграллаштирилган 5G модемга эга Exynos 980'ини намойиш қилганди. Бироқ Huawei Mate 30 икки ҳафта ичида тақдим қилинишини инобатга олиб айтиш мумкинки, хитойликларнинг Kirin'и ростдан ҳам бозорда илк 5G SoC ёрлиғига эга процессор бўлади.

Kirin 990 Huawei учун алоҳида аҳамиятли эканлигининг яна бир тасдиғи ўлароқ, компания бутун Хитойдаги ОАВларга IFA 2019'га келиш учун таклифнома юборган. Журналистларнинг Берлиндаги тақдимотга гувоҳ бўлишлари учун таклифнономаларни тарқатган компания вакили, яъни Huawei Mobile Бош ижрочи директори Ричард Ю, эса Хитой телеканалларида кўрсатилади.

Яна бир қизиқ жиҳат шуки, Qualcomm ҳам IFA 2019'да 5G мавзусидаги ўз чиқишини ўтказмоқда, бироқ Huawei'нинг тақдимоти Qualcomm'никидан аввал бўлиб ўтади. Умид қиламизки, бу кейинги йилги интеграллашган 5G модемли Qualcomm Snapdragon флагман чипи ҳақидаги илк қисқа маълумот бўлади.

Ушбу рақобат истеъмолчи учун ижобий натижага эга, сабаби рақобат бор жойда ўсиш бўлади.

ЎҚИНГ: IFA 2019: Дунёдаги энг қудратли ноутбук тақдим этилди, видеокартасининг ўзи 4000 доллар туради!