ИИВ ва UZCARD огоҳлантиради: фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

  •   DiMaX
  •  1100
  •  27.11.2020 14:59

ИИВ ва UZCARD огоҳлантиради: фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Пластик карталардан фойдаланиш янада хавфсиз ва техник жиҳатдан мукаммал жараёнга айланиб бормоқда. Лекин фирибгарлар таслим бўлмаяпти: улар инсонларнинг ишончларидан ва карталарни ишлатишнинг асосий қоидаларини билмасликларидан фойдаланишмоқда, дейилади Ички ишлар вазирлиги сайтидаги хабарда.

ЎҚИНГ: «UzCard»га янги раҳбар тайинланди

Банклар ва қонунни муҳофаза қилувчи органлар мунтазам равишда, пулидан эҳтиётсизлик оқибатида маҳрум бўлган фуқаролардан аризаларни қабул қилмоқлар. Фирибгарлар қандай усуллардан фойдаланишлари ва уларнинг тузоғига қандай қилиб тушмаслик қуйидагича тушунтириб ўтилган:

Сўнгги вақтларда фирибгарлик ҳолатлари тез-тез қулоққа чалинмоқда, шу сабабли сизларни ҳам ҳушёрликни оширишга чақириб қоламиз.

ЎҚИНГ: Депутат пластик карточкадаги пулни нақдлаштиришдаги 1 фоизлик тўлов масаласини кўтарди

Ўзингизни фирибгарлардан ҳимоя қилиш учун қуйидаги тавсияларимизга қатъий риоя қилишингизни сўраймиз:

  • Ўз картангиз PIN-кодини бегоналарга айтманг;
  • Текшириш учун SMS тасдиқ кодини ҳеч кимга кўрсатманг;
  • Шубҳали шахсларга пул ўтказманг;
  • Ижтимоий тармоқларга 16 хонали рақамлари кўриниб турган картангиз суратини жойлаштирманг.

ЁДДА ТУТИНГ: UzCard ёки банклар карта рақамини, ПИН-кодни ёки SMS бўйича тасдиқлашни билиш учун ҳеч қачон мижозларга қўнғироқ қилмайди.

Фирибгарлар турли нарсаларни баҳона қилиб, ўзларини банк ёки Uzcard ходимлари бўлиб таништиришлари мумкин. Уларнинг мақсади — картангиздан пулларни ечиб олиш. Агарда сизга бундай қўнғироқ келиб тушган бўлса, эътибор берманг.

ЎҚИНГ: Жиддий жиноят: Пластик картангиздаги пулни банкдагилар ҳам ўғирлаши мумкин!