Ижтимоий тармоқлардан криптобиржарларга: Ўзбекистонда Binance ва бошқалар блокланди

Ижтимоий тармоқлардан криптобиржарларга: Ўзбекистонда Binance ва бошқалар блокланди

Август ойи бошида Ўзбекистонда блокланган ижтимоий тармоқларнинг очилиши билан биргаликда етакчи онлайн криптобиржалар: Binance, FTX, Kraken, KuCoin, Gate, Bitfinex ва бошқаларнинг сайтларига киришда чекловлар ўрнатилди.

Daryo нашрининг маълум қилишича, баъзи криптобиржаларнинг сайтлар провайдерларга қараб вақти-вақти билан очилмоқда. Баъзиларида эса Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2018 йилдаги 707 сонли "Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида чеклов ўрнатилганлиги ҳақидаги огоҳлантириш пайдо бўлмоқда.

Айтиш керакки, яқинда Ўзбекистон фуқаролари ва компаниялари криптоактивларни фақат миллий провайдерлар ёхуд криптобиржалар орқали сотиб олиши, сотиши ва айирбошлаши мумкинлиги айтилган президент фармони чиқарилган эди, бироқ бу қонун 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда 2020 йилда ишга туширилган UzNex миллий криптобиржаси бор.

ЎҚИНГ: Павел Дуров яна "Олма"га тош отмоқда