Икки минг долларлик смартфон нимаси!? Sony’нинг янги СИМЛИ қулоқчини шунча туради-ю...

  •   DiMaX
  •  2062
  •  26.02.2019 14:44

Икки минг долларлик смартфон нимаси!? Sony’нинг янги СИМЛИ қулоқчини шунча туради-ю...

Samsung ва Huawei’ларнинг буклама смартфонлари сизга қиммат туюлганмиди? Унда нақ 2000 долларга нархланган, тағин симли қулоқчинга нима дейсиз?

ЎҚИНГ: Фақат бойлар учун: Louis Vuitton High Snobiety – нақ минг долларлик қулоқчин!

Ҳа, Sony худди шунақа аксессуар тақдим қилди ва унинг қимматлигини ҳам изоҳлади. Мазкур қулоқчин коррозияларга чидамлилиги билан машҳур бўлган цирконий қотишмасидан, тағин қўлда ясалмоқда. Бунинг устига, унда кумуш қоплама ҳамда тилла контактлар қўлланганлиги ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.

Ишлаб чиқарувчининг даъво қилишича, мазкур аксессуар 100 КГц.гача частотада товуш янграта олади. Ҳолбуки, аксарият қулоқчинларда бу кўрсаткич 20 КГц билан чекланган. Яъни, Sony қулоқчини товушни ўта аниқ тафсилотлари билан, чуқур ва тиниқ баслари билан етказиб бера олади. Унда импеданс 40 Ом, сезгирлик эса 103 дБ/мВт.ни ташкил этади.

Кислород тегмаслиги ва коррозияга учрамаслиги учун, барча мис симлар кумуш билан қопланган. Унинг устидан эса симни буткул ипак билан ўрашган – ишқаланишлар шовқинидан ҳимоялаш учун.

Икки минг долларлик нархнинг ичига ажойиб ғилоф, 13 жуфт амбушюр (қулоқчин учидаги юмшоқ қисми), бир жуфтдан стандарт ва мослаштирилган улаш кабеллари, қисқич ва тозалаш учун мато парчаси ҳам киради.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли қулоқчинларни атиги 59 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Эгасини авариядан сақловчи Sgnl V70 қулоқчини тақдим этилди! (+видео)