Иккита камерага эга бўлган Meta смарт-соатларининг рендерлари эълон қилинди

Иккита камерага эга бўлган Meta смарт-соатларининг рендерлари эълон қилинди

Ўтган ойда Meta ўзининг ноодатий дисплейли ва камерага эга смарт-соатини патентлаган эди. Дизайнер Саранг Шетҳ эса айнан шу патент асосида смартсоат 3D рендерларини яратди.

Гарчи бу расмий бўлмасада, Meta Band номини олган смартсоат ноанъанавий дизайн, тасма ўрнига ипли ушлагичларга эга.

Шунингдек, Meta Band экрани бошқа смартсоатларникига қараганда сезиларли даражада катта экранга ҳам эга бўлиб, томчи тирқишли олд камераси ҳам бор. 

Ақлли соатнинг яна бир ноодатий хусусияти шундаки, уни ғилофидан ажратиб олиш, айтиш мумкин бўлса мини-смартфон қилиб ҳам ишлатиш мумкин. Ажратиб олинганида смартсоат орқасидаги камерани ҳам кўришингиз ва у билан видеолар олишингиз мумкин бўлади. 

Meta Band катта эҳтимоли шу йили чиқарилиши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Букланаувчи iPhone кутиб туради, Apple тўлиқ экранли MacBook чиқармоқчи

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.