Иккита саргузашт ўйинни Google Play’да вақтинча бепул тарқатишяпти

  •   DiMaX
  •  4137
  •  08.04.2020 15:04

Иккита саргузашт ўйинни Google Play’да вақтинча бепул тарқатишяпти

Ҳозирги кунда коронавирус пандемияси туфайли бутун дунёда кишилар турли онлайн сервислар орқали масофадан ишлашмоқда. Ишдан бўш одамлар ўз уйларида қолишларига ўйин студиялари ҳам ҳисса қўшишмоқда.

ЎҚИНГ: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: «Коронавирусдан сақланиш учун кибер-ўйинлар ўйнанг!»

Айни дамда Google Play иловалар дўконида иккита қизиқарли ўйин бепул тарқатилмоқда. Булар – аслида пулли бўлган EQQO ҳамда Wormster Dash саргузашт ўйинлари бўлиб, бўш вақтингизни завқ билан ўтказиш имконини беради.

EQQO ўйинида сиз қадимий эҳромлар харобалари оралаб оғир йўлни босиб ўтишда кўзи ожиз болага ёрдам беришингиз керак. Бу мураккаб сафарда сизни кўплаб қопқонлар ва бошқа хавфларга тўла бўлган 40 та босқич кутади.

Мазкур ўйин ноодатий тарзда – смартфондаги гироскоп орқали бошқарув тизими билан ажралиб туради. Ундаги оригинал саундтрекни эса Прага филармоник оркестри ижро этган. Смартфонингизга EQQO ўйинини ушбу ҳавола орқали юклаб оласиз

ЎҚИНГ: Коронавирус ҳаттоки Mortal Kombat’га ҳам етиб келди! (видео)

Wormster Dash эса раннер (югурувчи) ҳамда платформер уйғунлашмаси бўлиб, ўзиг хос оқ-қора интерфейси ҳамда шиддатли ўйин жараёни билан ажралиб туради. Унда хато қилишга ҳаққингиз йўқ, шу сабабли йўл-йўлакай ҳар бир сакрашни ёки зарбани ўйлаб амалга ошириш даркор. Асосийси – қадимий ерости махлуқига ем бўлиб қолмасангиз бас...

Саргузаштга тайёр бўлсангиз, мана бу ҳавола ёрдамида Wormster Dash ўйинини ўрнатиб олинг.

ЎҚИНГ: Соврин фонди 60 миллион сўмлик онлайн киберспорт мусобақасига марҳамат!