Илон Маск барчани Facebook’ни йўқ қилишга чақирди

  •   DiMaX
  •  2550
  •  11.02.2020 14:28

Илон Маск барчани Facebook’ни йўқ қилишга чақирди

Дунёдаги энг оммалашган ижтимоий тармоқ – Facebook шахсий маълумотларни ҳимоялай олмаслиги, ахборот маконида фойдаланувчиларга таъсир ўтказиш воситасига айланаётгани бот-бот айтилмоқда. Таниқли актёр Саша Барон Коэн ушбу тармоқни «тарихдаги энг йирик пропагандистлар машинаси» деб атади.

ЎҚИНГ: Тақиқлаганингиз бефойда, Facebook барибир сизни пойлаб юрибди!

Актёр ўзининг Твиттер-аккаунтида қуйидагича ёзган:

«Биз биргина киши 2,5 миллиард нафар инсон учун сувни ўз назоратига олишига имкон бермаймиз. Биз 2,5 миллиард нафар инсон учун электр назоратини бир кишига топшириб қўймаймиз. Нега биз 2,5 миллиард нафар инсон кўрадиган ахборотни бир киши назорат қилишига имкон беряпмиз? Facebook ҳукумат томонидан тартибга солиниши керак, император томонидан эмас!»

Унга жавобан Илон Маск ҳам бу фикрга қўшилишини ёзган ва шунинг ўзи билангина чекланиб қолмаган. Tesla раҳбари ўз твитида #DeleteFacebook ҳэштегини эълон қилиш билан, кишиларни Марк Цукерберг ижтимоий тармоғидан фойдаланмасликка чақирган.

Айтиш керакки, бу – Facebook’ка қарши Илон Маскнинг биринчи эътироз билдириб чиқиши эмас. 2018 йили у Tesla компаниясининг ушбу платформадаги саҳифасини ўчириб ташлаган эди.

ЎҚИНГ: «Бу иловадан фойдаланиш хавфли!» – Telegram асосчиси яна чиқиш қилди