Илон Маск интернет тезлигини 2021 йилдаёқ икки баравар оширишга ваъда берди!

  •   DiMaX
  •  750
  •  01.03.2021 14:36

Илон Маск интернет тезлигини 2021 йилдаёқ икки баравар оширишга ваъда берди!

SpaceX компаниясининг Starlink лойиҳаси ҳозир йирик тадбиркор Илон Маскнинг битмас-туганмас режалари орасида амалга ошишга энг яқини бўлиб турибди. Таниқли муҳандис ушбу лойиҳани 2021 йилда ривожлантириш режаларини ошкор этди.

ЎҚИНГ: Илон Маск хурсанд: Starlink интернети энди ўз кучини кўрсатди!

Расмий маълумотга кўра, Starlink интернети лойиҳаси доирасида айни дамгача фазога учирилган сунъий йўлдошлар сони минг донадан ошган. Жорий йилда эса уларнинг сафини янада кенгайтириш, интернет тезлигини ошириш ҳамда уланишдаги ушланиб қолиш оралиғини қисқартириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Starlink интернетига уланган абонентлар сони ҳам ошкор этилди – сервиснинг фаол обуначилари ўн минг нафарга яқинлашиб қолган. Уларнинг аксарияти АҚШ шимолида ва Канада жанубида яшайди, лекин Илон Маск яқинда ушбу интернет тўлқинини қабул қилувчи антенналарга олдиндан буюртма бериш имконини барча хоҳловчилар учун очишини эълон қилган. Ҳозирданоқ мамлакатнинг элликта штатидан ҳам унга уланишни истовчи юз минглаб хоҳловчилар бор. Бироқ тармоқ қамровини кенгайтириш ишлари камида йилнинг ярмигача боради.

Илон Маск сўзларига кўра, 2021 йилнинг охиригача Starlink интернетининг тезлиги икки каррага ошиб, 300 Мбит/сонияга етказилади. Келажакда у мазкур кўрсаткични 10 Гбит/сониягача кўтаришга қодир, аммо бунинг учун ҳали кўп сунъий йўлдош учирилиши керак.

«Ер юзининг катта қисмини қоплаш шу йилнинг охиригача, тўлиқ қамраб олиш эса кейинги йилда амалга оширилади. Шундан кейингина тармоқ қамровини зичлаштириш ҳақида гапириш мумкин», – дейди Илон Маск.

ЎҚИНГ: Зўрдан зўр чиқди: Илон Маск энди дунёдаги энг бой одам эмас! (BBI рейтинги, 2021 йил 17 февраль)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!