Илон Маск: «Марсга учадиган илк фазогирлар ҳалок бўлишади» (видео)

  •   DiMaX
  •  1422
  •  27.04.2021 16:20

Илон Маск: «Марсга учадиган илк фазогирлар ҳалок бўлишади» (видео)

SpaceX компаниясининг Марсга учадиган космик кемаси прототипи яқинда Ерга қўниш пайтида портлаб кетган эди. Шунга қарамасдан, у ҳозирда Қизил сайёрани забт этиш йўналишида етакчидир.

ЎҚИНГ: «Tesla техноқироли» – Илон Маск энди ўзини «Марс Императори» деб эълон қилди!

Илон Маск аввалроқ компаниянинг Starship космик кемаси бортида экипажи билан Марс сатҳига қўниш вақтини ҳамда шу сайёрада дафн этилиш истагини айтган эди. Куни кеча у инқилобий инновацияларни қўллаб-қувватловчи X Prize Foundation жамғармаси Питер Диамандис билан суҳбатда шу масалага яна тўхталиб ўтди.

Бироқ бу гал Маскнинг шашти бирмунча пасайган – у сайёралар аро фазовий кемалардаги илк фазогирлар қандай қийинчиликларга дуч келишлари мумкинлигини айтди. Унга кўра, космонавтлар кўплаб ноқулайликларга, яхши озиқ-овқат йўқлигига кўникишлари керак бўлади, лекин асосийси – улар учун бу ҳаётларидаги сўнгги саргузашт бўлиши ҳам мумкин.

«Тўғрисини айтганда, айрим фазогирлар саёҳатнинг бошидаёқ жон беришлари мумкин», – деди Маск ва, бу барибир ажойиб саргузашт бўлишини қўшимча қилиб ўтди. Шу билан бирга, миллиардер мазкур миссия ҳамма учун эмаслигини ҳамда ҳар қандай хатарга тайёр турувчи кўнгиллилар талаб этилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бу тадбиркор халқаро қонунларни тан олмайди – Марсда у ўз қонунларини ўрнатмоқчи!

ЎҚИНГ: УЧРАШИБ ҚОЛСАК: ўзга сайёраликлар бизни тушунмаса, биз уларни тушунмасак..?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.