Илон Маск Украинага ёрдам қўлини узатди

Илон Маск Украинага ёрдам қўлини узатди

Россия босқини Украинадаги интернет алоқасига ёмон таъсир кўрсатди, хусусан, NetBlocks интернет блокировкаси обсерваториясининг маълумотларига кўра, Украинанинг асосий интернет провайдери GigaTrans'га уланиш жума куни эрталаб нормал даражадан 20% дан пастга тушиб кетган.

Кеча, Украина бош вазир ўринбосари Михайло Федоров ўз Twitter саҳифасида мамлакатдаги рус босқини сабаб SpaceX, Starlink, Tesla ва бошқа йирик компаниялар раҳбари Илон Маскга мурожаат йўллаган эди: 

"Илон Маск, сиз Марсда ҳаёт қуришга уринаётганингизда - Россия Украинани босиб олишга ҳаракат қилмоқда! Сизнинг ракеталарингиз коинотдан муваффақиятли қўнаётганда - Россия ракеталари Украина фуқароларига ҳужум қилмоқда! Сиздан Украинани Starlink станциялари билан таъминлашингизни ва ақли расо русларга мурожаат қилишингизни сўраймиз." 

Илон Маск бу мурожаатни эътиборсиз қолдирмади ва Федоровга жавобан Starlink хизмати энди Украинa учун фаоллаштирилганлигини ва яна кўпроқ терминаллар юборилаётганлиги ҳақида хабар берди. 

SpaceX томонидан ишлаб чиқилган Starlink глобал сунъий йўлдош алоқа тизими бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга Интернетга киришни таъминлаш учун мўлжалланган ва у ҳозиргача дунёнинг 28 та давлатида ва энди Украинада ҳам мавжуд. 

ЎҚИНГ: Россияда Facebook қисман блокланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!