Илон Маскдан аввал Жефф Безос фазога чипта сотяпти – парвоз шу йил 20 июлга белгиланди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  600
  •  07.05.2021 11:21

Илон Маскдан аввал Жефф Безос фазога чипта сотяпти – парвоз шу йил 20 июлга белгиланди! (+видео)

Сайёрамиздаги энг бой кишилардан бири, бизнесмен ва муҳандис Илон Маск асос солган SpaceX хусусий ташкилотининг Crew Dragon кемасида амалга ошириладиган илк фазовий саёҳат иштирокчиларининг исмлари маълум. Шуниси ҳам борки, 2022 йил январидан илгари унинг космосга учиши учун имконият бўлмайди.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Илон Маскнинг фазовий кемаси синовдан муваффақиятли ўтди

Бу орада дунёнинг энг бадавлат одами – Жефф Безос мазкур йўналишда ҳам ундан илгарилаб кетди. Асосан машҳур Amazon компанияси муассиси ва раҳбари сифатида танилган бу миллиардер яна битта – фазовий тадқиқотлар йўналишидаги Blue Origin компаниясига ҳам асос солган.

Куни кеча мазкур компания илк фазовий саёҳатга бағишланган тадбир ўтказди ва унинг кунини эълон қилди – 2021 йилнинг 20 июль санаси! Дунёда биринчи фазовий сайёҳ бўлишни истовчилар учун эса у космик чиптани кимошди савдосига қўйди. Унга аризалар 19 майгача Blue Origin расмий сайтида қабул қилинмоқда. Истаган киши биринчи космик саёҳат учун чипталар аукционида қатнашиши мумкин, унинг биринчи босқичида даъвогарлар таклиф этадиган нархлар маълум қилинмайди.

Кимошди савдосининг иккинчи босқичида – 19 майдан сўнг аукцион барча маълумотлар ошкора кўрсатилган ҳолда давом эттирилади. Савдолар 12 июнда якунланади ва аукцион ғолиби аниқланади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Blue Origin компаниясининг фазо кемаси ушбу парвозда Ер юзасидан 100 километр юқорида учади. Шу тариқа, биринчи космик сайёҳ суборбитал маконгача чиқиб келади.

SpaceX эса биринчи фазовий саёҳатчиларни Халқаро космик станциягача олиб бормоқчи, кейинроқ эса Марс сайёрасига ҳам учишни режалаштирган. Илон Маск яқинда бир интервьюсида, Марсга учадиган илк фазогирларнинг машъум тақдирини прогноз қилган. Унинг ўзи бўлса...

ЎҚИНГ: «Мени Марсга дафн этинг» – Илон Маск «Қизил сайёра»ни забт этиш вақтларигача айтди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!