IMEI-кодлар давлатни қанчага бойитганини биласизми?

IMEI-кодлар давлатни қанчага бойитганини биласизми?

Мобил қурилмаларнинг идентификация кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилгандан сўнг, мамлакатда 47 миллиондан ортиқ IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилди.

Gazeta.uz сайтининг ҳисоб-китобларига кўра 2020 йил бошидан бери жорий қилинган кодларни пулли рўйхатдан ўтказиш АКТни ривожлантириш жамғармасини 135,5 млрд. сўмга тўлдирди.

Агар жисмоний шахслар 30 кун ичида рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизини (44600 сўм) тўлашлари ҳисобга олинса, 2,323 млн IMEI -кодларини рўйхатдан ўтказиш 103,6 млрд сўмни ташкил этади. Импорт қилувчиларнинг 691,1 минг коди (базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи) — 30,8 млрд сўм, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 51,5 минг кодлари (БҲМнинг 10 фоизи ёки 22300 сўм) — 1,1 млрд сўм. Шунда ҳаммаси бўлиб тизимга 135,5 млрд сўм тушди, дея баҳолаш мумкин.

Ҳукумат томонидан 2019 йил сентябрь ойида тасдиқланган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга биноан, IMEI -кодларини рўйхатдан ўтказиш учун амалга ошириладиган тўлов тизим оператори — UZIMEI компаниясининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, кейинчалик ушбу маблағлар мамлакат телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан чекка ҳудуд ва қишлоқ аҳоли пунктларида, туристик ва рекреация зоналаридаги лойиҳаларини молиялаштириш учун АКТни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. Маблағларнинг бир қисми ўз фаолиятини ривожлантириш учун оператор ихтиёрида қолади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг маълумотига кўра, мобил қурилмаларни идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизими амалиётга жорий этилгандан сўнг 2019 йил 1 январидан жорий йилнинг 15 сентябрига қадар республикага 58,8 минг дона мобил қурилмалар олиб кирилган ва ҳозирги кунга келиб импорт ҳажми 7,7 бараварга ўсган.

2019 йил 1 апрелдан 2019 йил 1 ноябргача кодларни рўйхатдан ўтказиш автоматик ва бепул амалга оширилди. Ушбу даврда 42,61 миллион IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилди.

2020 йил 1 январдан 15 сентябргача — пуллик асосда 3,06 млн IMEI-кодлари, шулардан импортчилар — 691,1 минг (22,5%), маҳаллий ишлаб чиқарувчилар — 51,5 минг (1,7%), жисмоний шахс — 2,323 млн (75,8%) та код киритилган.

Мобил қурилмаларни идентификация кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилгандан сўнг, 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 15 сентябргача 47,3 миллион доллар миқдорида 911 882 дона мобил қурилмалар импорт қилинди.

2019 йил 1 январдан жорий йилнинг 15 сентябригача республикага 58,8 минг мобил қурилмалар олиб кирилди, мобил қурилмалар импорти ҳажми 7,7 баравар ошди. Мобил қурилмалар асосан Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Гонконг ва Қозоғистондан келтирилган.

ЎҚИНГ: IMEI-кодлар юзасидан АКТ вазирлиги, ИИВ ва Божхона қўмитаси брифинги: жиноятлар фош бўлди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.