IMEI-кодларни энди мобил оператор офисларида ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1124
  •  02.03.2021 09:46

IMEI-кодларни энди мобил оператор офисларида ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкин!

Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш масаласи ҳозирда кўпчилик учун бошоғриқ бўлаётган муммолардан ҳисобланади. Таниқли блогер Никита Макаренко аввалроқ UZIMEI биносида шу масала бўйича кечган жараённи ёритиб, «Буни ўйлаб топганлар – ислоҳотларнинг душмани!» деган. Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев шу масаланинг «Mening fikrim» порталида ҳал бўлмаётганини ёзган.

ЎҚИНГ: UZIMEI тизими бепул бўладими? Ўз қарорини 1 йилдан буён ижро қилолмаётган Парламент ҳақида

Шу масала бўйича аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Ucell уяли алоқа оператори ҳам қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш бошлаганини эълон қилди. Ҳозирда мазкур хизматдан компаниянинг пойтахтдаги иккита офисида фойдаланиш мумкин:

  • «Ucell-Марказий» (Юнусобод тумани, Шахрисабз кўчаси, 1-уй)
  • «Ucell-Тошкент» (Яккасарой тумани, Воҳидов кўчаси, 118-уй)

Ucell абонентлари мобил қурилманинг IMEI-коди ҳолатини 1170 рақамига SMS-хабар орқали юбориш йўли билан текширишлари мумкин. Уни тегишли рўйхатдан ўтказиш учун эса юқорида кўрсатилган манзиллардаги иккита офисдан бирига бориш керак бўлади.

ЎҚИНГ: IMEI-кодлар давлатни қанчага бойитганини биласизми?

Мобил қурилмани Ucell офисида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи «COSCOM» МЧЖнинг масъул ходимига қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

  • паспортнинг асл нусхаси;
  • Мурожаатчи томонидан тегишли шакл бўйича тўлдирилган рўйхатга олиш сўровномаси;
  • белгиланган божхона меъёрларидан ошиб олиб келинган мобил қурилмалар рўйхатдан ўтказилган тақдирда, сўровномага илова қилинган божхона кирим ордери (ВКО) нусхаси;
  • курьерлик почтаси ёки халқаро почта орқали қабул қилинган мобил қурилмалар рўйхатдан ўтказилган тақдирда, муҳр босилган конвертнинг сўровномага илова қилинган фотонусхаси.
  • почта ва курьерлик хизматлари томонидан олиб келинган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишдан олдин муҳр қўйилган конвертларнинг ҳақиқийлигини текшириш.

Бу борада батафсил маълумот учун ушбу ҳавола орқали оператор сайтидаги тегишли саҳифага ўтинг.

ЎҚИНГ: IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бўйича аниқ ва лўнда қўлланма

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!