IT Park имконияти чекланганлар учун бепул ИТ курсларини ўтказди

IT Park имконияти чекланганлар учун бепул ИТ курсларини ўтказди

Жорий йилнинг сентябр ойида Жиззах вилояти Пахтакор туманида жойлашган IT-марказда имконияти чекланган одамлар учун , уларнинг IT салоҳиятини сақлаб қолиш ва республика аҳолисининг барча қатламларига юқори сифатли IT-таълим бериш мақсадида ахборот технологиялари бўйича бепул курс бўлиб ўтди.

Шу сабабли, Имконияти чекланганлар жамияти Пахтакор бўлими IT-марказга ўқув жараёнида олинган билимларни янада самарали ўзлаштириш учун моддий-техник базани амалга оширишда ёрдам кўрсатди.

Таъкидлаш жоизки, бундан буён ногиронлар IT-марказда мавжуд бўлган ҳар қандай IT курсларига бепул киришлари мумкин. Бунинг учун яшаш жойига энг яқин жойлашган IT-марказга мурожаат қилиш лозим бўлади.

Бир неча йиллардан буён Ўзбекистон ҳукумати ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришда, шунингдек, ёшларнинг шу жумаладан имконияти чекланган инсонлар учун IT соҳасидаги замонавий тенденциялардан хабардорлигини ошириш учун таълим дастурларини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда.

ЎҚИНГ: «Ўзбекистонда 150 минг доллар топадиган фрилансер бор» – IT-Парк директори

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!