Инҳа университетини битирган ёш юртдошимиз Facebook’да муҳим лавозимда иш бошлади

  •   DiMaX
  •  3089
  •  15.09.2020 10:45

Инҳа университетини битирган ёш юртдошимиз Facebook’да муҳим лавозимда иш бошлади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети битирувчиси – Нуруддин Иминохунов дунёдаги йирик IT-компаниялардан бўлган Facebook’да (Pro Unlimited @ Facebook компанияси орқали) ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда у мазкур тармоқдаги ўз профилида хабар берган.

ЎҚИНГ: Тайёргарлик кўраверинг – сентябрданоқ эски Facebook буткул йўқ бўлади!

Ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган постига кўра, Нуруддин Иминохунов мазкур компаниянинг Ўрта Осиё ҳудудида Facebook маҳсулотларини ривожлантириш бўйича мутахассиси сифатида фаолият юритади.

Биламизки, Facebook компаниясига, шу номдаги ижтимоий тармоқдан ташқари, Whatsapp ва Instagram каби сервислар, уларнинг иловалари ҳам қарашли. Н.Иминохунов эса ушбу дастурларга янги имкониятлар қўшилиши учун масъул бўлади.

Ёш мутахассис бунинг ўзи учун катта ютуқ эканлигини таъкидлаган ва мазкур муваффақиятга эришувида катта ҳисса қўшган оила аъзолари, устозлари ҳамда дўстларига миннатдорчилик изҳор этган.

Шу билан бирга, у Facebook’даги верификация, блоклаш каби масалалар ўз ваколати доирасига кирмаслигини ҳам эслатиб ўтган.

ЎҚИНГ: Facebook’да экстремистик оқимга тарғиб қилган шахсларни ДХХ қўлга олди