Instagram сизнинг суратларингизни бошқалар фойдаланиши учун бериб юбормоқда

Instagram сизнинг суратларингизни бошқалар фойдаланиши учун бериб юбормоқда

Meta компаниясининг Instagram ижтимоий тармоғи келаётган ҳафталарда платформадаги оммавий аккаунт суратларини ремикс қилиш имконини берадиган функциясини ишга тушираётганлигини эълон қилди. Маълум бўлишича, токи сизнинг аккаунтингиз оммавий ҳолатда экан, исталган одам профилингиздаги суратларингиздан ўзининг Reels видеолари учун фойдаланиши мумкин бўлади.

Фото: Meta

Суратларни ремикс қилиш билан Reels (Instagram'нинг TikTok'га ўхшаган видео хизмати) видеоларини яратиш функцияси ижодкорларга исталган платформадаги исталган оммавий профилдан, масалан фотографларнинг профилларидан суратларни олиш ва улардан худди ўзлариникидек фойдаланишларини имкониятини яратади. Албатта, бу сурат эгаларига ёқмаслиги аниқ.

Функция сукут бўйича ёқилган бўлади, шундай экан бошқалар видеоларида ўз суратларингизни кўришни истамасангиз, ушбу хусусият чиқарилганидан кейин уни дарҳол ўчириб қўйишингиз керак. Таъкидлаш жоизки, функция ишга туширилгунга қадар жойланган постлар бундан мустасно, лекин сиз исталган постингизни уни ёқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: МИУИ 13.5 эмас, МИУИ 14!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!