Instagram Story'сида муҳим янгиланиш

Instagram Story'сида муҳим янгиланиш

Instagram фойдаланувчиларга Story учун узоқроқ видеоларни бўлакларга бўлмасдан жойлаш имконини тарқатмоқда, бу ҳақида ижтимоий тармоқ томонидан тасдиқланган хабарга асосланиб TechCrunch хабар бермоқда. Энди агар Story'га 60 сониядан камроқ узунликдаги видео жойлаганингизда у сегментларга бўлиниб кетмайди. Компания ушбу хусусиятни ўтган йил охирида синашни бошлаган эди. Ҳозирда у дунё бўйлаб барча фойдаланувчиларга тарқатилмоқда.

"Биз ҳар доим Story'лар тажрибасини яхшилаш йўллари устида ишлаймиз. Энди сиз автоматик равишда 15 сония кесилган клиплар ўрнига, 60 сониягача бўлган Story'ларни кўришингиз ва яратишингиз мумкин бўлади." дейди Meta вакили.

Янги ўзгариш илова учун яхши қўшимча бўлиб, бу ҳам кузатувчилар, ҳам фойдаланувчилар учун фойдалидир. Айтиш мумкинки, энди фойдаланувчилар узоқроқ вақтли видеоларни Story'га бўлинмаган ҳолда жойлашлари, кўрувчилар эса узун видеоларни кўришни хоҳлашмаганида уларни ортиқ бир неча марта босиб ўтиришмайди. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, қисқа видеолар ихлосмандлари учун бу ёқмайдиган ўзгариш бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Windows 12 чиқарилишини яқин кунларда кутиб овора бўлманг!