Instagram'га янги функциялар қўшилмоқда

Instagram'га янги функциялар қўшилмоқда

Кеча, 8 феврал, Хавфсиз Интернет кунида Instagram ўз фойдаланувчиларига қандай қилиб аккаунтларини ҳимоялаш тўғрисида маълумот берди ва платформа учун келаётган янгиликлар ҳақида хабар берди. 

Маълум бўлишича, Instagram аккаунтига кириш ҳуқуқини йўқотган одамлар учун янги дўстдан ёрдам сўраш хусусиятини синашни бошлаган. Бунда фойдаланувчи ўз дўстлари биридан шахсини тасдиқлашини, аккаунтига қайта киришини сўраши мумкин бўлади. 

Шунингдек, ўтган йили декабрда Instagram ўз фойдаланувчилари фаолиятини бир жойда кўриш ва уларни бошқариш функциясини синашни бошлаганини эълон қилган эди. "Your activity" номли бу хусусият энди барча учун тарқатила бошлаган.

Бу ёрдамида сиз бир неча йил аввалги постларингизни, лайкларингиз, комментларингиз ва историяларингизни қисқа вақт ичида топишингиз ва ўчиришингиз мумкин бўлади. 

Ушбу функциядан фойдаланиш учун Instagram иловангизни охирги версияга янгиланг ва уни ўнг юқори бурчакдаги менюга босиб топишингиз мумкин бўлади. 

ЎҚИНГ: Европа давлатлари вазирлари Meta'нинг таҳдидига жавоб қайтаришди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!