Интернет-дўконларда нақд пул тўлаш камаймоқда

  •   Saroy
  •  1043
  •  28.06.2018 11:54

Интернет-дўконларда нақд пул  тўлаш камаймоқда

PayPal электрон тўлов тизими  Data Insight компанияси билан ҳамкорликда Россияда онлайн-иқтисодиётни таҳлил қилиб чиқди. Таҳлил мақсади Россиянинг катта, ўрта ва кичик шаҳарларида тармоқ орқали харид қилиш, сотиш ва тўловни амалга ошириш кўламини  ўрганишдан иборат бўлган.

ЎҚИНГ: Хушхабар: интернет-дўконлардан товар олиш қулайлашмоқда!

Кўриниб турибдики, онлайн-иқтисодиёт бутун мамлакатда жадал ўсмоқда. Россиялик иинтернет фойдаланувчиларининг ярмидан зиёди ўтган 12 ой давомида ҳеч бўлмаганда бир марта тармоқ орқали маҳсулот сотиб олган, аниқроғи улар жами интернет фойдаланувчиларининг 65 фоизини ташкил этган. Сўровда иштирок этганларнинг 21 фоизи маҳсулотларни фақат Россия интернет-дўконларидан харид қилган,  15 фоиз фойдаланувчи эса хорижий интернет-дуконлари мижози бўлиб чиқди. Ҳам Россия интернет-дуконларидан, ҳам хорижий интернет-дуконларидан харид қиладиганлар улуши ҳам жадал суръатда ўсмоқда, масалан, мазкур ўсиш бир йилда  12 фоиздан  19 фоизгача бўлган.

Шу билан бирга, ҳар еттинчи онлайн-фойдаланувчи  (14%) нақд пулдан умуман фойдаланмаслигини таъкидлади. Шунга қарамай, онлайн-тўлов олдидаги қўрқув ҳали ҳам баланд,  дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: “Одноклассники”да интернет-дўконлар пайдо бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!