Интернет тезлиги бўйича Speedtest рейтингида Ўзбекистон яна юқорилади

  •   DiMaX
  •  1948
  •  17.09.2020 08:52

Интернет тезлиги бўйича Speedtest рейтингида Ўзбекистон яна юқорилади

Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net сервиси 2020 йил август ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Интернет тезлиги бўйича жаҳон рекорди янгиланди – сониясига 178 терабит!

Speedtest Global Index мобил алоқа интернет тезлиги жаҳон рейтингида Ўзбекистон мобил интернет тезлиги натижаларига кўра яна 2 та позицияга кўтарилди.

Аниқланган интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон ҳозирги кунда 174 та мамлакат қаторида 97-ўринни эгалламоқда. Таъкидлаш жоизки, 2019 йил август ҳолатига кўра юклаш бўйича аниқланган интернет тезлиги 1,5 баробар ўсиш кўрсаткичларни қайд этди – 19,49 Мбит/сониядан 29,80 Мбит/сониягача.

Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон ижобий натижаларни кўрсатди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз 125-ўринни эгаллаб, 2020 йил август ҳолатига кўра иккита позицияга кўтарилди.

Маълумот учун: Speedtest портали интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.

ЎҚИНГ: «МАКТАБ» тариф режаси: энг қулай шароитларда хавфсиз онлайн таълим!