Интернет-тўпламларни 30 июнгача икки баравар арзонга олинг!

  •   DiMaX
  •  1288
  •  18.06.2020 12:55

Интернет-тўпламларни 30 июнгача икки баравар арзонга олинг!

Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) уяли алоқа оператори яна интернет-тўпламларга чегирма эълон қилди. Компания расмий сайтидаги хабарга кўра, ушбу нархлар 30 июнь санасигача амал қилади.

ЎҚИНГ: UzMobile ва mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тариф режалари билан танишинг

Mobiuz абонентлари 2020 йилнинг 17 июнь санасидан 30 июнь санасигача 2000 ва 3000 мегабайтлик тўпламларни 30 кунга 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин. Яъни, 16 500 сўм эвазига 2000 МБ ва 22 500 сўм эвазига 3000 МБ ҳажмли интернет-тўплам олиш имкони мавжуд.

2000 МБлик тўплам харид қилиш учун *102*0002# теринг;

3000 МБлик тўплам харид қилиш учун *102*0003# теринг.

Тўпламлар сони чекланмаган, улар фақат жисмоний шахслар учун тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Mobiuz чиройли рақамларни арзонлаштирди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.