Интернетда расм сотиб пул ишлашни ўрганамиз! (3-қисм)

Интернетда расм сотиб пул ишлашни ўрганамиз! (3-қисм)

«Онлайн даромад» рукни остидаги фотографияга бағишланган туркум мақолаларимизнинг учинчи қисмига хуш келибсиз. Ўтган сонларда фотоларингизни сотиш учун энг яхши 18 та сайт ва фотография бизнесингизни ривожлантириш учун икки муҳим босқич ҳақида тўхталиб ўтган эдик.

Энди эса фото-расмлар, фото-маҳсулотлар ва фото-китобларингизни сотишни, шунингдек, фотоларингиздан сервис сифатида пул топиш йўлларини кўрсатиб ўтамиз.

ЎҚИНГ: Samsung бепул мобил фотография курси очди, қатнашчиларга Galaxy S20 ёки Note 20 беришади

Фото-расмлар, фото-маҳсулотлар ва фото-китобларни қандай сотиш мумкин?

Сизнинг ишингиздан фойдаланишни хоҳлайдиганлар сони фақат сайтлар ёки брендлар билан чекланиб қолмаган. Мухлисларингиз ҳам сиз яратган маҳсулотга қайсидир кўринишда эгалик қилишни хоҳлайди.

Мухлисларингиз сотиб олиши мумкин бўлган кўплаб буюмларни — масалан, оддий рамкага солинган расм ёки тасвир туширилган ёстиқни — тайёрлаб, бунинг ортидан ҳам даромад қилсангиз бўлади. Қувонарлиси, моддий маҳсулотларингизни сотиш сиз ўйлагандан осонроқ!

Фотоларингизни қоғозга ёки моддий буюмларга, мисол учун, бакал, футболка ёки календарга чиқариб сотишга ёрдам берувчи кўплаб сайт ва қуроллар мавжуд.

Жумладан,

Fotomoto;

CafePress;

Fine Art America;

Instaproofs (Instagram лентангиздаги фотоларни олади).

Босма расмлар чиқарувчи ёки мижоз талабидан келиб чиқиб телефон чехоллари, ёстиқлар кабиларга расм туширувчи маҳаллий фотостудия билан ҳамкорликда ишлашингиз ҳам мумкин.

Фотоларингизни фото-китоб сифатида қандай сотиш мумкин?

Ўзингиз олган фотолардан фойдаланиб фото-китоблар яратиб, уларни интернетда сотишни ўрганишингиз ҳам мумкин.

Фото-китоблар фотографияга асосланган моддий маҳсулотларнинг бири бўлиб, улардан исталган кофе столини тўлдириб туриш учун фойдаланиш мумкин. Коллекциянгиздаги расмлар мавзу ва усул жиҳатидан қанчалик бир-бири билан боғланган бўлса, сифатли ва маълум мавзудаги фото-китобни яратишингиз ҳамда ўз кичик санъат асарингизни интернетда пуллашингиз шунча осон бўлади.

Фото-китобларни мижоз буюртмасидан келиб чиқиб, Blurb, Lulu xPress ёки Shutterfly каби сервислардан фойдаланган ҳолда яратиш, чоп этиш ва етказиб бериш мумкин.

Фақат буюртма бўлганда чоп этиш хизматларидан катта фойда кўрмасангиз-да, бу ўз маҳсулотларингизга талаб қанчалик даражада эканини билиб олишнинг рискдан холи усулидир.

Фотоларингизни сервис сифатида қандай сотиш мумкин?

Маълум тадбирни кадрга муҳрлайсизми, мода фотосессияларини оласизми ёки моддий буюмларга расм чиқариб сотасизми — профессионал фотограф сифатида даромад қилишингиз мумкин бўлган кўплаб усуллар мавжуд. Қуйида ўз фотоларингизни сервис сифатида сотиш йўллари билан танишамиз.

Fiverr ёки Upwork каби фринласлерлар каталогида ўз хизматларингизни реклама қиласизми ёки бошқа промошн усулларидан фойдалансизми, бундан қатъи назар расмларингизни сервис сифатида сотиш маҳаллий мижозлар билан ишлашни талаб қилади, чунки ўз мижозларингиз билан юзма-юз кўришиб ишлашингиз керак.

Қуйидагиларга доим эътибор беринг:

  • Доим ёнингизда бизнес картангиз/ташриф қоғозингизни олиб юринг — потенциал мижоз йўлингиздан чиқиб қолганда имкониятни қўлдан берманг.
  • LinkedIn'да профиль очиб, уни оптималлаштиринг ва фотограф сифатидаги асосий вазифангизни аниқ кўрсатинг (масалан, Тадбирлар фотографи).
  • Тадбиркорлар ва доимий равишда тадбир ташкиллаштирувчилар иштирок этадиган тадбирларга тез-тез қатнашиб туринг. Бундай кишиларга қачондир, албатта, профессионал фотограф хизмати керак бўлади.
  • Фотограф сифатида шахсий брендингизни яратинг. Шунда, қачон бўлса ҳам кимдадир DSLR камерага эҳтиёж бўлганда, уларнинг хаёлига биринчи бўлиб айнан сиз келасиз.

Мана, ушбу сондаги мақоламиз орқали сиз билан расмларни турли моддий буюмларга чиқариб сотиш ва фотоларингизни сервис сифатида пуллаш усуллари билан танишдик. Умид қиламизки, юқоридаги маълумотлар сиз учун фойдали бўлди ва профессионал фотограф сифатидаги бошланажак карьерангизда аҳамият касб этади.

Туркум мақолаларимизнинг тўртинчи — охирги сонида фотограф сифатида интернетда пул ишлашнинг қонуний асослари, соҳага оид терминлар ва уларнинг изоҳлари ҳамда кўп бериладиган саволларга тўхталиб, мазкур мавзуни ёпамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Ўзбек фотографи халқаро автопортретлар танловида ғолиб бўлди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.