iOS 13 ёки iPadOS бета-версиясини қайси iPhone ва iPad’ларга, қандай ўрнатамиз?

  •   DiMaX
  •  1061
  •  26.06.2019 12:40

iOS 13 ёки iPadOS бета-версиясини қайси iPhone ва iPad’ларга, қандай ўрнатамиз?

Apple корпорацияси iOS 13, iPadOS ҳамда macOS Catalina операцион тизимларининг оммавий версияларини июлнинг бошида тарқатишга ваъда берганди. Аммо купертиноликлар белгиланган вақтни ҳам кутиб ўтирмасдан, аллақачон уларни ўрнатиш имкониятини тақдим этишди.

ЎҚИНГ: Apple iOS 13 операцион тизими тақдим этилди – янги имкониятлар билан танишинг!

Public beta талқинини ўрнатиш учун бир нечта ҳаракат ҳамда бироз вақт (табиийки, интернет уланмаси ҳам) керак бўлади. Лекин аввал уларнинг қайси русумлардаги Apple қурилмаларига мос келишига назар соламиз.

iOS 13 операцион тизим талқинигача янгиланувчи iPhone моделлари:

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг зўр 10 смартфони («Роскачество» талқини) ва нархлари

Apple планшетлари учун махсус ишлаб чиқилиб, янги тақдим этилган iPadOS операцион тизимигача эса қуйидаги iPad’ларни янгилаш мумкин:

  • 5-авлод iPad’лар
  • 6-авлод iPad’лар (Сотиб олиш)
  • iPad Pro 12.9
  • iPad Pro 11
  • iPad Pro 10.5
  • iPad Pro 9.7
  • 4-авлод iPad mini моделлари (Сотиб олиш)
  • 5-авлод iPad mini планшетлари
  • 2-авлод iPad Air’лар
  • 3-авлод iPad Air’лар

ЎҚИНГ: iPhone ва iPad’лардаги YouTube иловасида рекламадан қутулишнинг бепул усули

Юқоридаги қурилмаларга iOS 13 ҳамда iPadOS бета-версияларини ўрнатиш усули

ДИҚҚАТ: Янгиланишни ўрнатишдан аввал албатта тизимнинг захира нусхасини яратинг ва бошқа қурилмада (компьютерда) сақлаб қўйинг. Шундагина, агарда қурилмангизга апдейт яхши тушмаса, iOS 12.4 тизимига қайтишингиз ва барча маълумотларингизни тиклашингиз мумкин бўлади. Буни эса iTunes ёрдамида, ёки қурилмангиздаги Созламалар → Apple ID → iCloud орқали амалга оширасиз

ЁДДА ТУТИНГ: iPhone ёки iPad’ингиз устида қиладиган ҳар қандай амалингиз натижаси учун фақатгина ўзингиз жавобгар бўласиз. iOS 13 ёки iPadOS бета-талқинини ўрнатишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар учун нафақат Terabayt.uz сайти, балки ҳатто Apple’нинг ўзи ҳам масъулиятни ўз зиммасига олмайди.

Барибир янгилаб кўришга қарор қилган бўлсангиз, тизимнинг захира нусхасини яратиб сақлаб қўйгач, Apple расмий бета-синов сайтига мана бу ҳавола орқали ўтинг. Шу ердаги «Зарегистрироваться» деган жойини босиб, ўз қурилмангизда қўлланилаётган Apple ID аккаунтингиз маълумотларини киритинг.

Энди қурилмангиздаги Safari браузери орқали https://beta.apple.com/profile манзилига ўтиб, профилни юклаб олинг.

Кейин «Настройки» → «Основные» → «Профиль» бўлимига кириб, «iOS 13 & iPadOS 13 Beta Software Profile» бандини танланг ва «Установить»ни босинг. Ҳимоя кодини киритиб, бу ҳаракатингизни тасдиқланг.

Сўнг смартфон/планшетни ўчириб-ёқинг, кейин эса «Настройки» → «Основные» → «Обновление ПО» бўлимига кириб, янгиланишнинг бета-версиясини ўрнатишни бошланг.

Охирида девайсингизни яна бир марта ўчириб-ёқасиз ва олам гулистон!

ЎҚИНГ: Кузда тақдим этилаётган iPhone XR 2 – бу кўрсаткич бўйича рекордчи!