iOS 15 ва iPadOS 15 ҳақида маълумотлар тарқалди

iOS 15 ва iPadOS 15 ҳақида маълумотлар тарқалди

Apple 7 июндан бошланадиган йиллик дастурчилар конференциясини ўтказмоқчи. Унда эса компания янгиланган iOS 15 ва iPadOS 15 операцион тизмиларини тақдим қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Apple ўзининг М1 процессори базасида iPad Pro ва турфа рангли iMac’лар тақдим этди

iOS 15 бир неча янги функциялрга эга бўлиб, улардан бири фойдаланувчи ҳолатига қараб турли хил билдиришнома параметрларини ўрнатишга имкон беради ва ушбу параметрларни қулфланган экрандан ёки бошқарув марказидан осонгина ўзгартириш мумкин.

Шунингдек, янги тизимда “бошқариш“, “ишлаш“, “ухлаш“ билдиришномалар режими бўлиб, Siri ёрдамида ушбу режимларни ўзгартириш мумкин.

Бундан ташқари, фойдаланувчи ҳолатига қараб, хабарларга автоматик жавоб бериш функцияси ҳам қўшилади. Бу автоматик жавоб бериш функциясини янада такомиллаштиради ва фақатгина фойдаланувчи машина бошқарётган вақт ишлайди.

WhatsApp билан рақобатлашиш учун Apple iMessage мессенжерига ўзгартиришлар киритмоқда. Бироқ компания бу ҳақида батафсил маълумот бермаган ҳамда iMessage'даги ўзгаришлар iOS 15 тизимида бўлиш ёки бўлмаслиги ҳам номаълум.

iPadOS 15 ҳақида сўз борар экан, янги тизим ўтган йилги iOS 14 каби виджетларни бош экранга қўшиш амалларини қўллаб-қувватлайди. Энди iPhone'лар каби iPad'да ҳам виджетларни бош экраннинг исталган ерига қўйиш ёки барча иловалар тармоғини фақат виджетлар билан алмаштириш мумкин бўлади.

Ва ниҳоят, iOS 15 ҳамда iPadOS 15 янги махфийлик ҳимоясига эга бўлади. Янгиланган махфийлик ҳимоясида янги меню бўлиб, ушбу меню қайси дастур фойдаланувчини огоҳлантирмасдан маълумот йиғиб бораётганини кўрсатиб боради.

ЎҚИНГ: iPhone 13 экрани кемтигини «жонли» суратларда iPhone 12’ники билан солиштириб кўрамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!