iOS 15.4 тизимида муаммолар юзага келаётгани айтилмоқда

iOS 15.4 тизимида муаммолар юзага келаётгани айтилмоқда

Шу ҳафта бошида Apple iOS 15.4 тизимини ўз смартфонларига жўнатишни бошлади. Янги тизим iPhone фойдаланувчиларига ниқоб таққан ҳолда ҳам Face ID ёрдамида телефонларни қулфдан чиқариш имконини беради. 

Ўтган йили ҳам компания ниқоб таққан ҳолда ҳам Face ID'дан фойдаланиш мумкин бўлган прошивка билан ўз қурилмарини таъминлаган, бироқ бу жараён Apple Watch смарт-соатини талаб қилар эди. 

Ҳозирга янги прошивка билан эди Apple Watch соатисиз ҳам ниқоб таққан ҳолда Face ID'дан фойдаланиш мумкин. iOS 15.4 ўрнатилганда iPhone фойдаланувчилари Face ID'ни яна бир бор ўрнатдилар.

Ушбу вақтда учинчи юзни сканерлаш жараёни кўпроқ вақт талаб этади. Фойдаланувчининг юзидан етарлича маълумот тўплаш учун ҳатто ниқоб унинг катта қисмини блоклаб қўйган бўлса ҳам, Face ID энди фойдаланувчининг кўзлари атрофидаги бўшлиққа эътибор қаратади ва унинг шахсини текширишга имкон берувчи ноёб хусусиятларни топади. 

Ушбу имконият фақат iPhone 12 ва iPhone 13 сериялари учун амал қилади. Шунингдек, iOS 15.4 тизим билан боғлиқ бўлган 39 та заифликларга барҳам беради. 

Бироқ муаммоли вазиятлар ҳам йўқ эмас. Подкастер Алекс Кретзсчмар ўз твитида iOS 14.5 ўрнатилгандан сўнг смартфонининг қуввати тез тугаб қолаётганини ёзган. 

Кретзсчмар бундай шикоят билан чиққан ягона инсон эмас. Технологиялар ишқибози Максим Шишко ўз твитида шундай деб ёзмоқда: "iOS 15.4 тизимида аккумулятор автономлиги ёмонлашиб кетди. Мен фақат Safari, YouTube, Instagram ва Uber иловаларидан фойдаландим. Экраннинг фаол вақти икки соатга ҳам бормайди, бироқ 24 соатдан кейин қувват фоизи 80% га тушиб кетди."

Айрим манбаларнинг берган маълумотларига кўра, ҳар сафар операцион тизимда янгиланиш бўлганида, аккумулятор нормал ҳолатга қайтиши учун бир неча кун ўтиши мумкин. Чунки янги тизим ўрнатилиши билан орқа фонда кўплаб илова ва тизимлар ишлайди. Бу эса аккумулятор қувватини тез тугаб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун қувват самарадорлиги яхшиланишини бир неча кун кутиш керак бўлади. 

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro тилларанг рендерлари тарқатилди (видео) 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.