iOS 15.4 тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

iOS 15.4 тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

Маълумотларга кўра, Apple 8 март куни iPhone SE 5G ва iPad Air 5 планшетини тақдим этадиган баҳорги тақдимотда iOS 15.4 тизимининг расмий версиясини чиқаради. 

Янги прошивкада фойдаланувчиларга iPhone ёрдамида Mac ва iPad'даги пароль билан ҳимояланган веб-сайтлар ва иловаларга кириш имконини берувчи янги функция пайдо бўлади.

Бу шуни англатадики, Face ID ёки Touch ID аутентификациясига рухсат берувчи сайтларда фойдаланувчи паролни киритмасдан iPhone орқали аутентификация қилиши мумкин. 

iPadOS 15.4 прошивкасига эса клавиатура ёрқинлигини созлаш функцияси қўшилади. Ушбу функция орқали Apple Magic клавиатурасининг ёрқинлигини созлаш мумкин. 

Аввалроқ iOS 15.4 бета-версиясида фойдаланувчи ниқоб таққан бўлса ҳам, смартфонни юз орқали очиш имконияти қўшилгани маълум бўлган эди. Фойдаланувчилар смартфон турли ўлчам, ранг ва услубдаги ниқоблар билан юзни яхши таниб олишини аллақачон тасдиқлашган. 

ЎҚИНГ: iOS 15.4 beta'да энди ниқоб таққан ҳолда ҳам Face ID'дан фойдаланиш мумкин 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!