iOS 16 тизимида Telegram'даги матнлар форматини қандай ўзгартириш мумкин?

iOS 16 тизимида Telegram'даги матнлар форматини қандай ўзгартириш мумкин?

Apple бир неча кун олдин муҳлислар узоқ кутган iOS 16 операцион тизимини ўз смартфонларига жўнатишни бошлади. Янги тизимга дарҳол ўтганлар иккита муаммога учрадилар: биринчиси тизимдаги носозлик ва нуқсонлар бўлса, иккинчиси янги дастурда Telegram'даги матнлар форматини ўзгартириш йўқолиб қолиши бўлди. 

Гап хабар матнини қалин, курсив, чизилган, монобўшлиқ қилиш, унга гиперҳавола қўшиш ёки спойлерга айлантириш (матнни фақат босиш орқали кўринадиган қилиб яшириш) ҳақида кетмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, Telegram дастурчилари иловани янги дастурга мослаштиришга улгурмаган, бироқ бунинг муаммоли томони йўқ – бунинг учун Markdown номли белгидан фойдаланиш мумкин.

iOS 16 тизимида матн форматларини қуйдагича ўзгартириш мумкин:

 Қалин формат: **мисол**

 Курсив формат: __мисол__

 Чизиқ тортилган формат: ~~мисол~~

 Пропорционал бўлмаган формат: 'мисол'

 Яширин (спойлер) формат: || мисол ||

Афсуски, Telegram'нинг Markdown матн белгиси гиперҳаволаларни қўшишни қўллаб-қувватламайди – буни фақат Mac'да cmd U ёрдамида амалга ошириш мумкин.

ЎҚИНГ: Apple янги iPhone 14 моделларида муаммолар бўлаётганини тан олди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.