iOS 16 тизимига ўтганлар яна бир муаммодан шикоят қилишмоқда

iOS 16 тизимига ўтганлар яна бир муаммодан шикоят қилишмоқда

Икки ҳафта олдин Apple ўз смартфонларига янги iOS 16 операцион тизимини тарқатишни бошлаб юборган эди. Шундан бери фойдаланувчилар янги тизим смартфон қувват самарадорлигига салбий таъсир ўтказгани ҳақида тинимсиз шикоят қилишмоқда. 

Одатда дастур янгилангандан сўнг смартфон қуввати вақтинчалик тез тугаб қолиши мумкин. Бироқ бу ерда бошқа бир муаммо борга ўхшайди, чунки iOS 16 тизимининг чиққанига икки ҳафта бўлди. 

iPhone'ни iOS'нинг янги версиясига янгилаганганда, одатда ушбу янгиланишдан сўнг аккумуляторнинг ишлаш муддати вақтинчалик қисқаради. Бунинг сабаби iOS фонда файл, расм ва иловаларларни қайта индекслаш ишларини олиб боради.

Бундай ҳолат айниқса iOS 16 каби катта ҳажмли йиллик янгиланишни қабул қилгандан кейин кузатилади. Одатдан қурилмаларнинг қувватини тез тугаб қолиши ҳақидаги шикоятлар янги дастур келиши билан бўлади. Фонни қайта индекслаш тугаллангандан сўнг шикоятлар камайишни бошлайди. Бироқ бу йилги янги дастур чиққанига икки ҳафта бўлдики шикоятлар камайгани йўқ. Кўплаб фойдаланувчилар iOS 16 iPhone'ларнинг аккумулятор автономлик муддатини камайтириб юборганига амин бўлмоқдалар.

Reddit, TikTok, Twitter каби ижтимоий тармоқлар минглаб iPhone фойдаланувчиларининг шикоятларига тўлиб кетди. Ушбу фойдаланувчилар iOS 16 тизимига ўтганларидан сўнг қурилмаларининг қуввати тез тугаб қолаётганини айтишмоқда. Шунингдек, тармоқларда Apple компанияси фойдаланувчилар янги iPhone 14 моделларини сотиб олиши учун атайин эски қурилмаларнинг аккумулятор қувватини пасайтирган деган гап-сўзлар юрибди. 

9to5Mac сайтидаги сўровда 63% iPhone фойдаланувчилари iOS 16 тизимига ўтганларидан сўнг уларнинг қурилмалари қуввати тез тугаб қолаётгани маълум қилишди. 

Apple айни дамда фойдаланувчиларининг смартфон қуввати билан боғлиқ муаммоларига изоҳ бермади. Бир неча кун олдин компания iOS 16.0.2 тизимини чиқарди. Аммо унда аккумулятор қувватининг муддатини яхшилаш ҳақида ҳеч қандай гап айтилмаган. iOS 16.1 ҳам ҳозирда бета-синовида бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: iPhone 15 смартфонлари портида муҳим ўзгариш бўлади