IP даража нима?

IP даража нима?

«Бу нима?» рукни давом этади. Олдинроқ мегапиксел нима эканлиги ҳақида тўхталиб ўтган эдик. Қуйида IP даражаси ҳақида батафсил суҳбатлашамиз.

IP (инглизча, International Protection) даража бу — бирор-бир объектнинг сув, чанг ва бошқа ташқи материаллардан қанчалик даражада ҳимояланганини кўрсатувчи халқаро даражалаш тизими.
Объектнинг IP стандартини кўрсатувчи тўлиқ белгиси «IP» ҳарфлари ва иккита рақамдан иборат бўлади. Масалан, IP68. Бу ерда биринчи рақам объектнинг чанг ва бошқа қаттиқ жисмлардан ҳимояланганлик даражасини акс эттирса, иккинчи рақам суюқликлардан ҳимояни кўрсатади.

Агарда IP даражаси кодида «X» ҳарфи бўлса, бу маълум материалдан ҳимояланмаганликни ифодалайди. Мисол учун, «IPX7» стандартига эга жисм чангга қарши ҳимояланмаган ёки текшириб кўрилмаган, суюқликдан эса 7 даражада ҳимояланган бўлади. IP кўрсаткичидаги рақам қанча юқори бўлса, шунча яхши.
Чангдан ҳимояни кўрсатувчи рақам 4 ва ундан қуйи бўлса, демак жисм нисбатан катта объектларга қарши ҳимояланган бўлади. 5 ва ундан юқори кўрсаткич эса чангдан ҳимояни, 6 (бу кўрсаткич қаттиқ жисмлар учун максимал ҳимоя) эса чанг ўтказмайдиган ҳимояни билдиради.
Суюқликларни кўрсатувчи рақамлар эса 1 дан 9 гача шкалада бўлади. Бунда, 1 томчидан ҳимояни 9 эса максимал ҳимояни англатади. Сувдан 9 даражада ҳимояланган объектни, масалан, идиш ювиш машинасига ёки юқори босимли ва юқори температурали сувга солиш мумкин бўлади.
ip68Суюқликдан ҳимоянинг энг оммалашган турлари қуйидагилар:
•IP?4: Исталган бурчакдан сув сачрашидан ҳимоя.
•IP?5/IP?6: Исталган бурчакдан кучли сув оқимидан ҳимоя. «Сувга чидамли» белгисига эга телефонларнинг кўпи мана шу стандартга эга бўлади.
•IP?7: 30 дақиқагача 1 метр чуқурликдаги сувдан ҳимоя. «Сув ўтказмайдиган» белгисига эга телефонларнинг кўпи мана шу стандартга эга бўлади.
•IP?8: Объект узоқ вақт чуқур сувда қолдирилиши мумкин. Масалан, Samsung Galaxy Note20 Ultra смартфони IP68 стандартига эга.
ЎҚИНГ: IMEI нима ва унинг аҳамияти нимада?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!