iPhone 11’лар янги рекорд ўрнатди, лекин бу кўрсаткич Samsung’нинг флагманига ета оладими?

  •   DiMaX
  •  2222
  •  28.10.2019 09:47

iPhone 11’лар янги рекорд ўрнатди, лекин бу кўрсаткич Samsung’нинг флагманига ета оладими?

Жанубий Кореяда ўтган ҳафтанинг охирида iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонлари савдога чиқди. Савдонинг биринчи куниданоқ 130 000 донадан ортиқ янги русумдаги айфон сотилди.

ЎҚИНГ: iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max ишончни оқлай олмади!

Бу рақам харид қилинганидан сўнг ишга туширилган – активация қилинган iPhone 11 (сотиб олиш), iPhone 11 Pro (харид қилиш) ва iPhone 11 Pro Max (сотиб олиш) моделлари асосида келтирилган. Аслида эса ўша куни бу смартфонлардан Жанубий Кореяда янада кўпроқ сотилган бўлиши табиий.

Лекин ҳатто шу 130 000 смартфонни ҳисобга олганда ҳам, мазкур ҳолат Apple телефонлари учун мазкур мамлакатда сотилиш рекорди ҳисобланади. Бундан бир йил аввал савдога чиққанида, iPhone XS (сотиб олиш), iPhone XS Max и iPhone XR (харид қилиш) моделларидан Жанубий Кореяда биринчи куни тахминан 100 000 дона сотилган. Яъни, бу йилги моделларнинг илк кундаги савдоси нақ 30 фоизга ошган.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 январданоқ ишлаб чиқарилади, iPhone 8 арзонлашади!

Шунга қарамасдан, янги iPhone’ларнинг савдо бошланишидаги рекорди Samsung Galaxy Note 10 (сотиб олиш) туркумига ета олмаган. Ушбу фаблетлар ўз ватанида бозорга чиққан куни улардан 220 000 дона сотилган!

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимизда турли русумлардаги Samsung телефонларини атиги 705 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш, iPhone’ларни эса 3 760 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Шошилинг! Galaxy Note10+ ни 500 доллар арзонроққа сотиб олсангиз бўлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!