iPhone 12 тақдимоти барибир кечикади – ишончли инсайдер аниқ саналарини айтди

  •   DiMaX
  •  965
  •  13.08.2020 13:18

iPhone 12 тақдимоти барибир кечикади – ишончли инсайдер аниқ саналарини айтди

Таниқли тармоқ информатори Жон Проссер (Jon Prosser) янги айфонларнинг сентябрда эмас, балки октябрда намойиш қилинишини айтганди. Кейин эса буни купертинолик корпорациянинг ўзи ҳам расман тасдиқлаган эди.

ЎҚИНГ: iPhone 12: «жонли» суратлар Apple фанатларининг ҳафсаласини пир қилди!

Энди айни шу инсайдернинг ёзишича, компания 7 сентябрь куни Apple Watch ҳамда iPad’ларнинг янги моделларини чиқаради. Улар учун алоҳида тақдимот маросими ташкил этилмасдан, шу санада гаджетлар бирданига Apple интернет-магазинида пайдо бўлади.

iPhone 12 туркумини эса корпорация октябрда, айфонларнинг модел рақамига мос тарзда ойнинг 12-санасида намойиш қилади. Онлайн конференцияда барча янги айфонлар бирга тақдим этилса-да, уларнинг сотувга чиқиш саналари турличадир, дейди Проссер.

Нисбатан арзон, экрани 5,4 дюймлик iPhone 12 ҳамда 6,1 дюймлик iPhone 12 Max бозорга 19 октябрда тақдим этилади. Нисбатан қиммат бўлган 6,1 дюймлик iPhone 12 Pro ва 6,7 дюймлик iPhone 12 Pro Max эса ноябрдагина сотила бошлайди ва аниқ санаси ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: Барча версиялардаги iPhone 12’ларнинг нархлари билан биттада танишамиз!