iPhone 12 ва бошқа барча Apple гаджетларининг тақдимот саналари фош бўлди!

  •   DiMaX
  •  1453
  •  25.07.2020 12:58

iPhone 12 ва бошқа барча Apple гаджетларининг тақдимот саналари фош бўлди!

Гарчи коронавирус пандемияси туфайли Хитойдаги ишлаб чиқариш тизимларида узилишлар бўлаётгани айтилган эса-да, Apple барибир янги смартфонларини сентябргача тайёрлаб улгуряпти экан. iHacktu Pro никли инсайдер купертинолик корпорациянинг бу йил кузга мўлжаллаган иккита тақдимотининг санасини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Инсайдер қулоқчинсиз ва қувватлагичсиз iPhone 12 қадоғини видеода кўрсатди

Тармоқ информаторининг Twitter орқали ёзишича, Apple’нинг куздаги бош тадбири 8 сентябрга белгиланган. Айни шу куни тўртта моделдаги смартфонни ўз ичига олувчи iPhone 12 туркуми намойиш қилинади.

Айни шу маросимнинг ўзида яна янги авлод Apple Watch смарт-соати, ҳамёнбоп iPad ҳамда AirPower симсиз қувватлаш ускунаси ҳам тақдим этилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, корпорация AirPower симсиз зарядлаш станциясини илк бор 2017 йили эълон қилган, кейинроқ австралияликлар уни «сотиб қўйишган» эди. Аммо охир-оқибатда корпорация мазкур маҳсулотини чиқармаслигини расман маълум қилганди. Шундай бўлса-да, баҳорда Apple уни девайсини «қабрдан қайтараётгани» маълум бўлган.

ЎҚИНГ: 2019 йили «раҳматли» бўлган саккизта технология (+видео)

Купертиноликларнинг куздаги иккинчи тадбири эса 27 октябрда бўлиб ўтади, деб ёзади iHacktu Pro. Ушбу маросим асосан компьютерларга бағишланган – Apple унда ўзининг ARM-процессорлари асосида тайёрланган илк MacBook’ларини кўрсатади.

Шунингдек, октябрдаги намойишда янги авлод iPad Pro планшетлари ҳам тақдим этилади. Айрим кузатувчиларнинг тахминларича, улар ҳам купертиноликнинг ўша ўз ARM-чипсетлари базасида ишлайдиган бўлиши мумкин.

Инсайдернинг тахминича, Apple Glasses (ёки Apple Glass) номли тўлдирилган борлиқ ҳамда аралаш реаллик технологияларига эга кўзойнак ҳам шу 27 октябрда кенг жамоатчиликка расман кўрсатилиши мумкин.

Юқоридаги барча девайсларнинг тақдимот кунлари (норасимй тарзда) маълум бўлса-да, уларнинг сотувга чиқиш вақтлари борасида ҳозирча бирор хабар йўқ.

ЎҚИНГ: iPhone ишлатасизми? Унда Apple сизга компенсация тўлайди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!